сел
- 01
Кучли ёғингарчиликлар Қирғизистоннинг Ўш вилоятида сел келишига сабаб бўлди. Шунингдек, Оқбуйра дарёси қирғоқларидан тошиб, Ўш шаҳри кўчаларини, жумладан, марказий бозорни сув босди. Энг камида беш киши ҳалок бўлди. Юзлаб уйлар, ижтимоий соҳа объектлари вайрон бўлди.
Ўш вилояти Новқат тумани Абшир Ота қишлоғига сел келиши оқибатида қурбон бўлганларнинг аксарияти 8 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлардир. Ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Ўш–Боткен автомобиль йўлида кўприк қулаб тушгани айтилмоқда.