Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шушада бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун 5−6 июль кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади. Саммитда илк бор кузатувчи давлат сифатида Шимолий Кипр Турк Республикаси ҳам иштирок этади. Туркия президенти эса Туркия-Нидерландия ўйинини томоша қилиш учун Германияга кетади.
Президент Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Маҳачқалъа шаҳарларида содир этилган қуролли ҳужум оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди. Сўнгги маълумотларга кўра, қуролли ҳужум оқибатида 15 нафар полициячи ҳамда икки фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу қуролли ҳужум ортидан Доғистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёев Ражап Тоййиб Эрдўғон билан учрашувда Ғарб давлатларининг Фаластинга нисбатан муносабатларини танқид қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон бош муфтийси Нуриддин Холиқназаров ҳамроҳлик қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эса 12 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Ироққа бир кунлик ташриф билан бормоқда. Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев Россияга ташриф буюрди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. Шавкат Мирзиёев ташриф давомида Эмомали Раҳмон тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди, шунингдек, Тожикистон Парламенти қуйи палатаси раиси Маҳмадтоир Зокирзода ва бош вазир Қоҳир Расулзода билан учрашувлар ўтказди. Ташрифнинг қисқача тафсилоти.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний, шунингдек, Саудия Арабистони ТИВ раҳбари шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Саудни қабул қилди. Учрашувларда икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантириш билан бир қаторда Яқин Шарқдаги вазият ҳамда Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон президенти Рамазон ҳайити арафасида 426 нафар маҳбусни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Афв этилганларнинг 135 нафари асосий жазодан тўлиқ, 200 нафари шартли озод этилди. Улар орасида 11 нафар хорижлик ва 3 нафар вояга етмаган шахслар бор.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонга келди. Хива шаҳрида президентлар норасмий учрашув ўтказди. Музокараларда икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликдан ташқари, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашди.
Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда ИИВ ва Миллий гвардияга аҳоли гавжум жойларда содир этилиши мумкин бўлган террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган таъсирчан чораларни кўришни топширди.