Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тианжин саммитида ҳамда Хитой халқининг япон босқинчиларига қарши урушдаги ғалабаси ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этаётганингиз муносабати билан сизни Хитойда қутлашдан мамнунман", дейилади ХХР раисининг Ўзбекистон президентига йўллаган мактубида.
Озарбайжонда Ўзбекистон президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган шахс ушланди. Қайд этилишича, А.Юсупов Ўзбекистон президенти шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилиш жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган. Жорий йилнинг апрель ойида Озарбайжонда шахси аниқланиб, ҳибсга олинган ва унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев масъулларга эрта никоҳ учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳақида топшириқ берди. Унинг қайд этишича, эрта никоҳ ва эрта туғруқларнинг олдини олиш чоралари кескин кучайтириш мақсадида Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги тизимлари интеграция қилинган. Уларни дарҳол аниқлаш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаш имконияти кенгайтирилган.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 2-4 июл кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф давомида Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперация ва алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев таклифига биноан "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги иккинчи саммитда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остонада бўлади. Тадбирда минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой раиси Си Цзинпин ҳам иштирок этади.
Президент Шавкат Мирзиёев Аҳмадобод шаҳри ҳудудида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади. Маълумот учун, Ҳиндистонда ҳалокатга учраган Аir India авиакомпаниясининг Boeing 787-8 Dreamliner самолёти бортидаги барча 242 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса бугун, 12 июнь куни Аҳмадобод шаҳри аэропорти яқинида содир бўлган.
"Биз Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарур, деб ҳисоблаймиз ва Истанбулда бўлиб ўтаётган тўғридан-тўғри музокараларни олқишлаймиз. Шу билан бирга, кўпдан буён чўзилаётган Ғазо фожиасига эътиборингизни қаратмоқчиман. XXI асрда кўз ўнгимизда кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлаётганини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди", деган президент Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев ватандошларимизни, шу жумладан, ҳозирда хорижий давлатларда бўлиб турган ватандошларимизни ҳам улуғ айём билан қутлаб, уларга соғлик-омонлик тилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан 19 май куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф доирасида Будапешт шаҳрида олий даражадаги музокаралар, Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган. Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида ҳам иштирок этади.
Президент Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган тантанали тадбирларда иштирок этади. Парадда Хитой раиси Си Цзиньпин ҳам иштирок этиши кутилмоқда.