Таҳлилчиларнинг фикрича, кейинги уруш анча қонли бўлиши мумкин. Бу урушга Вашингтон ҳам фаол тарзда жалб қилинса, ҳаттоки АҚШ–Эрон тўқнашуви ҳам юз бериши мумкин. Бугун Аляскадаги саммит чоғида Дональд Трамп Кремлга норасмий келишув – Украинани Эронга алмаштириш таклифини билдирадиган бўлса, Россия ўз иттифоқчисини фаол қўллаб-қувватлашдан воз кечиши эҳтимоли ҳам прогноз қилинмоқда.
Шунга қарамай, таҳлилчилар Путин урушдаги мақсадларини ўзгартирмагани ҳақида гапиришмоқда. Россия давлат раҳбари Украинадаги Европа тарафдори бўлган ҳукуматни ағдариб, унинг ўрнига Москвага содиқ “қўғирчоқ режимни” ўрнатмоқчи.
Суриянинг SANA давлат агентлигига кўра, президент Владимир Путин ҳам Шайбоний ва у бошчилигидаги делегацияни Кремлда қабул қилган, бироқ учрашув тафсилотлари ошкор этилмаган.
Президент Владимир Путин 2025 йил сентябр ойидан бошлаб Россияда мигрантлар учун янги давлат божлари жорий этилиши, илгари амалда бўлган божлар қиймати эса оширилиши тўғрисидаги қонунни имзолади. Жумладан, 1 сентябрдан бошлаб, чет эл фуқароларини яшаш жойи бўйича ҳисобга қўйиш учун 500 рубль, шунингдек, вақтинча бўлиш муддатини узайтириш учун минг рубль миқдорида йиғим жорий этилади.
Украина мудофаа вазирлиги ва бош разведка бошқармаси кўмагида ташкил этилган “Хочу жить” (“Яшашни хоҳлайман”) лойиҳаси Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган 902 нафар Ўзбекистон фуқаросининг исм-шарифини эълон қилди. Қайд этилишича, Россия аввалгидек, асосан мигрантларни юқори маошли ишга алдаб жалб қиляпти.
Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Туркияга ташрифи рус ОАВларида ғазаб билан муҳокама қилинди. Россия пропагандаси Тўқаевни "сиёсий мувозанатни сақлаш устаси" деб атамоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, Остонанинг "кўп йўналишли сиёсати" бежизга Россиянинг уйқусини учирмаяпти. Шундоқ ҳам Озарбайжонга ва туркийларни жиловлаб туриш учун фойдаланиладиган Арманистонга гапи ўтмай қолган "катта оға" ҳеч бўлмаса Марказий Осиёни қўлида ушлаб турмоқчи.
24 июль куни туш пайти сувда чўмилаётганда аҳволи кескин ёмонлашган, нафас олиши қийинлашган ва унинг чўкиб кетишига оз қолган. Қодировни соҳилга чиқариб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва тез тиббий ёрдам машинасида касалхонага етказилган. "Новая газета” нашри олдинроқ Чеченистон раҳбарида ошқозон ости бези некрози аниқланганини маълум қилганди. Шунингдек, нашр Россия президенти маъмурияти Чеченистонда ҳокимият алмашиши сценарийсини ишлаб чиқаётганини қўшимча қилган.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг украин халқини "ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслик", "таслим бўлмаслик" ва "ҳудудий яхлитлик бузилишига йўл қўймаслик" ҳақидаги чақируви Россияда жиддий муҳокамаларни келтириб чиқарди. Айрим ҳарбий блогерлар ва сиёсий таҳлилчилар Алиевнинг ушбу сўзларини Москвага нисбатан очиқчасига ҳурматсизлик сифатида қабул қилди. Улар ҳатто уруш таҳдиди билан чиқишгача бориб етди. Сиёсий таҳлилчи Орхан Бозкуртнинг фикрича, "Алиевнинг баёноти шунчаки дипломатик ишора эмас – бу Кавказдаги сиёсий мувозанат ўзгаришига олиб келадиган очиқ сигналдир. Москва Озарбайжон бошқа собиқ совет мустамлакаси бўлган давлатларга дарс бўлишидан қўрқмоқда".
Россия мусулмонлари диний бошқармаси раиси ўринбосари, Москва муфтийси Илдар Аляутдинов мамлакатдаги масжидлар иссиқ ёки совуқдан қийналган ҳар қандай инсон учун очиқлигини айтиб ўтди. Муфтийнинг таъкидлашича, об-ҳаво таъсирида ўзини ёмон ҳис қилган ҳар қандай киши, динидан қатъий назар масжидга кириб дам олиши, сув ичиши мумкин. Агар зарурат туғилса, масжид ходимлари унга тез ёрдам чақириб беришади.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ўқув машғулотлари 15–21 июль кунлари “Термиз” полигонида бўлиб ўтади. Ҳарбий бўлинмалар чегара ҳудудларига ноқонуний қуролли тузилмалар кириб келган тақдирда уларни аниқлаш ва йўқ қилиш, душманнинг кичик гуруҳларига қарши урушиш ва бошқа машқларини бажаради. Россия ҳарбий контингентининг асосий қисмини Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий базаси бўлинмалари ташкил этади.