Бугун эрталаб Покистон Эроннинг Систон ва Балужистон вилоятидаги террорчилар масканларига юқори даражада мувофиқлаштирилган ва аниқ мақсадли бир қатор ҳарбий зарбалар берди. Бу ҳақда Покистон ТИВ маълум қилди. Эрон расмийлари, ўз навбатида, Покистоннинг Эрон ҳудудига ракета ҳужуми натижасида уч аёл ва тўрт бола ҳалок бўлганини билдирди.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Покистоннинг Эрон билан чегарадош Балужистон вилоятида жойлашган “Жайш ал-Адл” (“Адолат армияси”) террорчилик гуруҳининг асосий базасига баллистик ракета ва учувчисиз самолётлар ёрдамида ҳужум уюштирди. Покистон томони бу ҳужумни мамлакат ҳаво ҳудудини асоссиз бузиш деб атади ва 2 боланинг ҳалок бўлгани, 3 бола жароҳатланганини маълум қилди.
Эрон Ироқ ва Сурияда бир қанча нишонлар, жумладан, Эрбилдаги “Исроил жосуслик маркази”га зарба берилганини маълум қилди. АҚШнинг Эрбилдаги консулхонаси тўлиқ вайрон қилинган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.
Россия Украинага кенг кўламли ракета зарбаларини берганидан сўнг Британия Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарини кўпроқ жўнатиши маълум қилинди.
Россия Украинага турли ҳаво ҳужуми воситаларидан «кучли» зарбалар бергани айтилмоқда.