қуръони карим
-
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Food City бозорига харидорлар истеъмоли учун махсус яшикларда юборилган помидорлар видеоси тарқалди. Эътиборни тортадиган ва жуда оғриқли ҳолат – мевалар ушбу яшикларга Қуръони каримнинг Шайх Абдулазиз Мансур таржимасига мансуб мухтасар тафсири китобининг саҳифалари билан ўралган. Бу ҳолат бир қатор жиддий ва асосли саволларни келтириб чиқаради. “Қоғоз етишмади” деган баҳона бу ерда ўринсиз. Чунки ушбу саҳифаларда нафақат арабча, балки ўзбек тилидаги таржимаси ҳам бор – у ҳам крилл алифбосида. Демак, оддий савиядаги ҳар қандай инсон ҳам бу саҳифаларнинг мазмунини англашга қодир. Шуни ҳисобга олган ҳолда, уларни бошқа мақсадда ишлатиш – бу билмаслик эмас, балки билган ҳолда содир этилган беҳурматликдир!
-
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги маънолар таржимасини чоп этди. «Анворул-Қуръон: «Файзул-Фурқон» – ўзбек тилидаги еттинчи тўлиқ таржима ҳисобланади.
-
Швецияда 2022 ва 2023 йилларда бир неча бор Қуръони каримни ёққан ўта ўнгчи сиёсатчи, “Қаттиқ курс” партияси етакчиси Расмус Палудан этник адоват ва ҳақорат қўзғатишда айбланиб суд қилинмоқда. У ўз хавфсизлигидан қўрқиб, суд жараёнида масофадан қатнашмоқда. Унинг қаердалиги қаттиқ сир тутилмоқда.
-
Швецияда 2023 йил ёзида бир неча марта Қуръони карим намойишкорона ёқилганидан сўнг 15 мингдан зиёд кишига Қуръонга ўт қўйганлардан қасос олишга чорланган SMS-хабарлар юборилган эди. Мамлакат ҳукумати ушбу хакерлик ҳужуми ортида Эрон турганини маълум қилди.
-
Тhe Guardian нашрининг ёзишича, “бугун ғарбликлар фаластинликларнинг мисли кўрилмаган чидамлилиги, эътиқоди, ахлоқий кучи ва характерини тушуниш учун Қуръон ўқимоқда”. Шу зайлда, минглаб одамлар ўзлари кашф этаётган ҳақиқатни англаб, Қуръоннинг ўзгартирувчи таъсирини ўз таналарида ҳис қилишмоқда. Бу кўпларни Исломни қабул қилишга, бошқаларни эса унга янги нуқтаи назар билан қарашга ундаяпти.
-
Швеция прокуратураси чоршанба куни 2023 йилда бир неча бор муқаддас Қуръони карим китобини ёқиб, мусулмон давлатларда кўплаб норозилик намойишлари ва давлатлараро зиддиятларга сабаб бўлган ироқлик икки муртадга нисбатан “миллатлараро адоват қўзғатиш” моддаси бўйича айблов эълон қилди.
-
Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг ўн биринчи қисмида Қуръони Каримнинг муҳофаза қилиниши ҳақида суҳбатлашамиз. Ўн биринчи қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.
-
Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида БРИКСга аъзо мамлакатлар, шунингдек, араб-мусулмон дунёси – МДҲ, Осиё ва Африканинг 20 давлатидан келган қорилар иштирокида Қуръони карим тиловати бўйича мусобақа бошланди. Ғолиб 7000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига эга бўлади.
-
Россия Федерациясининг Мордовия Республикасидаги ахлоқ тузатиш колониясида маҳкумлар ўртасида Қуръони мусобақаси бўлиб ўтди. Қуръони каримни тўғри қироат қилиш ва азон айтиш номинацияларида ғолибларга Қуръони карим ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
-
Швецияда Қуръони каримни ёққан Салван Момиканинг Норвегияда ўлмагани ва унга бошпана берилмасдан, қайтадан Швецияга депорт қилиниши маълум бўлди.
- 01
- 02





















