қуръон мусобақаси
-
2025 йил 21 июль куни Чеченистон Республикасида ўтказиладиган “Беноевский баҳори – 2025” юбилейининг ўнинчи фестивали доирасида Қуръони Карим қироати бўйича танлов бўлиб ўтади. “Грозний-информ” ахборот агентлигининг маълум қилишича, “Бутун Қуръон” номинацияси ғолиби бош соврин сифатида янги LADA Vesta автомобилини қўлга киритади.
-
Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Қуръон тиловати мусобақаси нафақат оддий томошабинларни, балки ҳакамлар ҳайъатини ҳам ҳайратга солди, дейди «Равза» жомеъ масжиди имом-хатиби Илнур Вафин. Унинг сўзларига кўра, мусобақа кетма-кет иккинчи йил ўтказилиб, иштирокчилар йил давомида катта ютуқларга эришган. Масалан, ўтган йили 10 та сура ёд олганлар ҳозир 30 поранинг ярмини, баъзилари эса бутун порани ёд олишга муваффақ бўлган.
-
Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида БРИКСга аъзо мамлакатлар, шунингдек, араб-мусулмон дунёси – МДҲ, Осиё ва Африканинг 20 давлатидан келган қорилар иштирокида Қуръони карим тиловати бўйича мусобақа бошланди. Ғолиб 7000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига эга бўлади.
-
Россия Федерациясининг Мордовия Республикасидаги ахлоқ тузатиш колониясида маҳкумлар ўртасида Қуръони мусобақаси бўлиб ўтди. Қуръони каримни тўғри қироат қилиш ва азон айтиш номинацияларида ғолибларга Қуръони карим ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
- 01















