қозоғистонда аэс қурилиши
-
Қозоғистон ҳукумати АЭС қурилиши учун бештагача давлат компанияларини ўз ичига олган консорциум тузилишини маълум қилди. АЭС лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган сиёсий хавфлар ҳам кўриб чиқилади.
-
Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича ўтказилган референдум давомида турли ижтимоий тадқиқот институтлари томонидан экзитпол ўтказилди. Унда аксарият қозоғистонликлар ўз юртида АЭС қурилишини ёқлаб овоз берганини маълум қилган. Якуний натижалар эса 7 кун ичида эълон қилинади.
-
Қозоғистон ҳукумати Балхаш кўли бўйида атом электр станцияси қуриш бўйича умумхалқ референдумини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Референдум тахминан жорий йилнинг кузида ўтказилади. “Мамлакат ядро ёқилғиси ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини деярли якунлади ва кичик реакторлар билан ишлаш тажрибасига эга. Керакли кадрлар мавжуд, мутахассислар доимий равишда тайёрланмоқда”, – деди мамлакат бош вазири Олжас Бектенов.
- 01














