қосим жўмард тўқаев
-
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев Остонада бўлиб ўтаётган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIII қурултойида нутқ сўзлаб, кун сайин ядровий можаро эҳтимоли ошиб бораётганидан жиддий хавотир билдирди. У ўз сўзида Армагеддон (охирзамон уруши)нинг олдини олиш учун диний етакчиларни бирлашишга ва сиёсий арбобларга муҳим қарорларни жуда чуқур ўйлаб қабул қилишга чақирган.
-
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев давлат лавозимларига тайинловлар меритократия (шахснинг қобилияти, билими ва ютуқларига қараб мавқе бериш) тизимига асосланишини маълум қилди.
-
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев амалдаги етти йиллик президентлик муддати тугагач, 2029 йили президент лавозимини тарк этишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳар қандай давлат президенти Худонинг ердаги сояси эмас, балки оддий халқ хизматкоридир.
-
Қозоғистонда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги янги қонун қозоқ тилидаги ахборотлар улушини босқичма-босқич оширишга қаратилган. 2025 йилдан бошлаб қозоқ тилидаги теле ва радио дастурлар умумий ҳажмининг камида 55 фоизини, 2027 йилдан эса 60 фоизини ташкил қилиши керак.
- 01















