қирғизистон
-
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўлим жазосини қайта тиклаш ташаббусига изоҳ берди: “Биз бу масалани ёлғиз ҳал қилмаймиз. Халқ билан маслаҳатлашамиз. Масала умумхалқ референдумига қўйилиши мумкин. Агар кўпчилик қўллаб-қувватласа, у ҳолда Конституция ва қонунларга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, халқаро мажбуриятларни қайта кўриб чиқиш лозим бўлади”, деган Жапаров.
-
Қирғизистонга ташриф буюрган Афғонистон савдо ва саноат вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация мамлакатда ривожланиб бораётган ҳалол индустрия маҳсулотлари билан таништирилди. Муҳокама қилинган истиқболли йўналишлар орасида қўшма иқтисодий лойиҳалар, Афғонистон фуқаролари учун "Ҳалол" туризм йўналишларини ривожлантириш ҳамда Қирғизистоннинг халқаро стандартларга жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш масалалари ҳам ўрин олган.
-
Олдинроқ, Жогорку Кенеш депутатлари "Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилди. 11 август куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров қонунни имзолашдан бош тортди ва ўз эътирозлари билан уни парламентга қайтарди. Жапаровга кўра, жиноий жазони сақлаб қолиш давлатнинг қонун устуворлигига содиқлигини намоён этади. Аёллар ва болаларни ҳуқуқий ҳамда ижтимоий тенгсизликдан ҳимоя қилади, оила институтини мустаҳкамлайди.
-
Қирғизистон паспортлари бўйича маслаҳатчи Михаил Жуховицкий жорий йилнинг 24 январидан кейин топширилган аризалар кўриб чиқилмаслигини маълум қилди. "Қирғизистонни унутинг. Энди фуқаролик олиш имконсиз. Ҳар қанча пул эвазига ҳам", деган у.
-
Қирғизистон Миллий банкининг маълум қилишича, жорий йил бошидан буён исломий молияга талаб қарийб 50 фоизга ошган. Миллий банк мутахассисларининг фикрича, аҳоли исломий молиявий ташкилотларнинг шартларини анъанавий банклар ва кредит уюшмаларига нисбатан жозибадорроқ деб ҳисоблайди. Жумладан, 2024 йилда исломий молия ҳажми 10 миллиард сомдан ошиб, 2023 йилга нисбатан 45 фоизга кўпайган. 2025 йил ёзига келиб эса бу кўрсаткич 12,1 миллиард сомга етган (ўсиш – 33,6%). Исломий молия қўлланиладиган барча соҳаларда бу жараён кузатилмоқда. Айниқса, энг катта ўсиш истеъмол кредитлари сегментида қайд этилган. Жорий йил бошидан бери фуқаролар исломий молиявий ташкилотлардан турли эҳтиёжлари учун тахминан 2,4 миллиард сом миқдорида маблағ олган – бу 2024 йил охирига нисбатан 49,9%га кўп дегани.
-
Бишкекнинг Первомайск туман суди собиқ президент Алмазбек Атамбоевни қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, уни сиртдан 11,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Атамбоев Чуй вилояти Қўй-Тош қишлоғида ер участкаларини ноқонуний йўл билан олганликда, коррупцияга йўл қўйганликда, шунингдек, 2019 йил да оммавий тартибсизликларни уюштирганликда айбдор деб топилган.
-
Агар суд мажлисининг аудио ва видео ёзувлари мавжуд бўлмаса, бу суд қарорини ўзгартириш, қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш учун асос сифатида кўрилади.
-
Дастлабки босқичда имомлар ҳар ойда 8 минг сом (тахминан 91 доллардан ортиқ) миқдорда пул олади. Стипендиялар мамлакатнинг барча ҳудудларидаги масжидларда расман рўйхатдан ўтган имомларга тўланади. Диний идора бу уларнинг хайр-эҳсон ва ташқи ёрдамга муҳтожлигини камайтиришини маълум қилган.
-
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида янги қонунга риоя қилинишини таъминлаш кампанияси доирасида полиция ходимлари текширувлар ўтказди. Қарийб 300 нафар муслима аёл ниқобини ечишга мажбурланиб, уларга оғзаки огоҳлантириш берилган. Олдинроқ, мамлакатда аёлларнинг ниқоб билан юришини тақиқловчи қонун қабул қилиниб, 1-февралдан бошлаб тақиқни бузганлик учун 20 минг сом (тахминан 230 АҚШ доллари) миқдорида жарима белгиланганди.
-
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон етакчилари уч давлат чегарасини аниқлаш бўйича муҳим шартномани имзолашга келишиб олди. 31-март куни Хўжандда имзоланадиган бу ҳужжат йиллар давом этган баҳсларга барҳам бериб, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши айтилмоқда





















