Янги маълумотларга кўра, кўплаб араб давлатлари ва компаниялари Исроилга Ғазо секторига қарши ҳужумида нефть ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминлаш орқали босқинчиларни қўллаб-қувватламоқда. Ҳисоботга кўра, Озарбайжон ва Қозоғистон ҳам Исроилга дўст бўлган яна икки давлат ҳисобланиб, Ғазо ҳужуми бошланганидан бери ишғолчилар хом нефтининг катта қисмини етказиб берган.
Озарбайжон 2024 йил 13 мартда Европарламентда қабул қилинган “Европа Иттифоқи ва Арманистон ўртасидаги яқин алоқалар ҳамда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик битими зарурлиги тўғрисида”ги резолюция асоссиз ва нохолис, икки томонлама стандартнинг яққол намунаси деб атади.
Озарбайжон Арманистон томонидан босиб олинган 4 та қишлоқни зудлик билан қайтаришни талаб қилди. Шунингдек, арманлар ишғоли остидаги яна 4 та қишлоқни қайтариш масаласи демаркация жараёнида ҳал қилиниши айтилди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев агар бир йил ичида мамлакат делегациянинг овоз бериш ҳуқуқи тикланмаса, Боку Европа Кенгашидан тўлиқ чиқиш масаласини жиддий кўриб чиқиши мумкинлигини таъкидлади.
Озарбайжонда бўлиб ўтган президентлик сайловида амалдаги президент Илҳом Алиев, дастлабки ҳисоб‑китобларга кўра, 92,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Ушбу сайловда илк бор Қорабоғ аҳолиси ҳам иштирок этди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Францияни Арманистонга ҳарбий кўмак кўрсатиш орқали минтақадаги кескинликни оширишга ҳисса қўшишда айблади.
Озарбайжон ўз ҳудудларида арманлар томонидан жойлаштирилган миналар сони 1 миллиондан ошиб кетганини маълум қилди. 2020 йилда Қорабоғдаги уруш тугаганидан буён 342 нафар Озарбайжон фуқароси мина портлашларидан жабр кўрган, улардан 65 нафари, жумладан, 3 нафар журналист ҳалок бўлган.
Озарбайжоннинг Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси (PACE)даги делегацияси тузилмадаги фаолиятини тўхтатди. “Дунёда ҳеч ким, шу жумладан, бу хонада ўтирганлар ҳам Озарбайжон билан таҳдид ва шантаж тилида гапира олмайди. PACE тарихида ҳеч қачон бу ташкилот ўзини бундай уятсиз тутмаган. Европа Парламент Ассамблеясида вужудга келган чидаб бўлмас ирқчилик, озарбайжонофобия ва исломофобия муҳитига қарамасдан, Озарбайжон делегацияси кейинги хабарномага қадар Европа Парламент Ассамблеясидаги ўзаро ҳамкорлиги ва иштирокини тўхтатишга қарор қилди”, — дейилади Озарбайжон делегацияси баёнотида.
Озарбайжон парламенти Франция Сенатининг Бокуга қарши санкцияларни ўз ичига олган қарорга жавобан, Ташқи ишлар вазирлигига Франциянинг мустақиллик даъво қилувчи Канака, Маохи Нуи ва Корсика ҳудудлари суверенитетини тан олиш чораларини кўриш топширди.
Франция ТИВ Озарбайжондан Шарқий Европа, Марказий Осиё ва бошқа давлатларда разведка фаолиятини олиб боргани учун қўлга олинган “агенти”ни қўйиб юборишни талаб қилди.