остона
-
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев таклифига биноан "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги иккинчи саммитда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остонада бўлади. Тадбирда минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой раиси Си Цзинпин ҳам иштирок этади.
-
Остона шаҳрида "Марказий Осиё - Германия" саммити бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев унда иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетди.
-
Бугун, 9 август куни Остона шаҳрида Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Қозоғистон раҳбари минтақа яқинида мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият мавжудлигини айтиб, мудофаа сиёсати ва хавфсизлик соҳасида биргаликда ҳаракат қилиш, минтақа давлатлари ўртасида сиёсий мулоқот ва ишончни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаган.
-
Қозоғистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари саммитига тайёргарлик якунланди. Саммит 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида ШҲТ+ форматида 16 давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтади. Бу галги йиғилишда Туркия, Беларусь, Мўғулистон, Озарбайжон, Қатар, БАА ва Туркманистон раҳбарлари ҳам кузатувчи мақомида иштирок этади. Шунингдек, Беларуснинг ШҲТга тўлақонли аъзолиги бўйича қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
- 01















