ноқонуний миграция
-
Қатор давлатларда, хусусан Россияда меҳнат мигрантларини қуролли ҳаракатлар учун ёллаш ҳолатлари кўпаймоқда. Миграция агентлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларини бу каби можароларда иштирок этиши жиноий жавобгарликка олиб келишидан огоҳлантирди.
-
Cенат қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни лицензия асосида амалга оширишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади. Бор-будини қиморга тикиб, устига устак катта қарзга ботиб, сўнг ўзи ва бошқаларнинг жонига қасд қилаётганлар сони ортиб бораётган бир пайтда, турли важлар билан ҳукуматнинг қиморга рухсат беришини тушуниш қийин.
-
АҚШнинг 22 штати президент Дональд Трампнинг лавозимга ўтириши билан имзолаган ота ёки онаси ноқонуний муҳожир бўлган болаларга Америка фуқаролигини беришни бекор қилиш ҳақидаги фармонига қарши судга шикоят киритди. Калифорния бош прокурори Трампнинг фармонини конституция ва Америка қадриятларига зид деб атади.
-
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп мамлакатдаги тартибсиз муҳожирларни оммавий депортация қилиш учун миллий фавқулодда ҳолат эълон қилиш ва бунда ҳарбийлардан фойдаланилишини тасдиқлади.
-
Саудия Арабистонида ноқонуний муҳожирларга қарши рейдлар бўлиб ўтди. 1569 киши Саудия Арабистони чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга урингани, улардан 24 фоизи Яман, 73 фоизи Эфиопия ва 3 фоизи бошқа давлатлар фуқаролари экани маълум қилинди.
-
Россия парламенти ноқонуний миграция ташкил этиш фаолиятини ўта оғир жиноятлар даражасига кўтариш ҳамда ушбу қилмишлар учун 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашни кўзда тутган қонун лойиҳасини қабул қилди. Шунингдек, россиялик билан турмуш қурган чет элликлар учун яшаш гувоҳномасини олиш муддати 3 йилга узайтирилди.
-
Испаниянинг Африкадаги қисми – Сеута анклавига минглаб муҳожирлар ноқонуний кириш учун тартибсизлик уюштирди. Марокаш полицияси уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади, 150 дан ортиқ киши ноқонуний миграцияга чақириқлари учун қўлга олинди.
-
Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда 630 мингга яқин ноқонуний муҳожир истиқомат қилишини маълум қилди. Уларнинг мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этишлари учун 2025 йилда назорат қилинадиган шахсларнинг махсус реестри жорий этилади. Қайд этилишича, 2023 йилда РФда қонуний равишда бўлган меҳнат муҳожирлари сони 3,5 миллион кишидан ошмаган. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир.
-
Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая мамлакат аэропортларида АҚШ ва Британияда бўлгани каби, чет элликлардан бармоқ излари олиниши режалаштирилаётганини маълум қилди. Шунингдек, у Туркия иммиграция сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар, хусусан, яшаш гувоҳномасини олишдаги кутилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот берди.
-
Россия Давлат Думаси депутати Сергей Каргинов меҳнат муҳожирларининг ноқонуний яшаш жойлари ҳақида хабар берган россияликларга 100 минг рубль миқдорида бонуслар тўлашни таклиф қилди. Депутат ўз таклифини муҳожирлар томонидан содир этилаётган жиноятлар тобора зўравонликка айланиб бораётгани билан изоҳлади. Айни пайтда мамлакатдаги меҳнат муҳожирлари сони охирги 10 йилдаги энг паст даражага тушган.





















