ноқонуний диний таълим
-
Наманган вилоятида уй шароитида болаларга диний таълим бериб келаётган шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бундай ҳолатлар Наманган шаҳри, Янги Наманган, Уйчи ва Тўрақўрғон туманларида аниқланган. Таълим берувчиларга ҳам, ота-оналарга ҳам тегишли чоралар кўрилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳамон 18 ёшдан кичик болаларнинг диний таълим олиши учун ҳеч қандай қонуний йўл мавжуд эмас.
-
Давлат хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда болаларга диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланган. Вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берганларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб суд идораларига юборилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳамон 18 ёшдан кичик болаларнинг диний таълим олиши учун ҳеч қандай қонуний йўл мавжуд эмас.
-
Эндиликда ота-оналар мазкур ҳуқуқбузарликни содир этса уларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади. Агарда такроран содир этса улар БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима тўлайди ёки 15 суткагача қамалади.
- 01














