ниқоб
-
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида янги қонунга риоя қилинишини таъминлаш кампанияси доирасида полиция ходимлари текширувлар ўтказди. Қарийб 300 нафар муслима аёл ниқобини ечишга мажбурланиб, уларга оғзаки огоҳлантириш берилган. Олдинроқ, мамлакатда аёлларнинг ниқоб билан юришини тақиқловчи қонун қабул қилиниб, 1-февралдан бошлаб тақиқни бузганлик учун 20 минг сом (тахминан 230 АҚШ доллари) миқдорида жарима белгиланганди.
-
Италияда ўта ўнгчи «Лига» партияси жамоат жойларида юзни беркитувчи либос қисми – ниқобни тақиқлаш таклифини илгари сурди. Ушбу тақиқ бузилган тақдирда 30 минг еврогача жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси жорий этиш таклиф этилмоқда.
-
Владимир вилояти Россияда биринчи бўлиб мактабларда ҳижоб ва ниқобни бутунлай тақиқлади. Ушбу қарор Россия “черков давлатдан, жумладан, таълим тизимидан ажратилган дунёвий давлат” эканлиги билан боғлиқ экани баҳона қилинди.
-
Доғистон муфтиятида фатволар бўлими қайтадан ташкил этилиши маълум қилинди. Ушбу бўлим шариатга кўра ниқобни тақиқлаш учун асослар топилмаганини эълон қилганидан сўнг "замон талабларига мос келмагани" учун ёпилган эди.
-
Россия мусулмонлари диний бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари, Москва ислом институти ректори, илоҳиёт фанлари доктори Дамир Мухетдинов ниқоб РФ туб мусулмон халқлари учун тарихий анъанавий либос эканини таъкидлаб, Совет Иттифоқидан олдинги даврда татарлар ва Шимолий Кавказ халқлари орасида бу кийим кенг тарқалгани бўйича тарихий далилларни мисол тариқасида келтирди.
-
Қорачой-Черкас мусулмонлари диний бошқармаси ҳам республикада ниқобни вақтинчалик тўғрисида қарор қабул қилди. Республика муфтийси, Шимолий Кавказ мусулмонлари фаолиятини мувофиқлаштириш маркази раиси Исмоил Ҳожи Бердиев фатво бўйича изоҳ берар экан, шариатга кўра, юзни бутунлай яширадиган кийим кийиш мумкин эмас, деди.
-
Волгабўйи мусулмонлари диний бошқармаси бошлиғи, муфтий Муқаддас-Ҳазрат Бибарсов Доғистон муфтиятининг ниқобни “вақтинчалик” тақиқлаш тўғрисидаги фатвосини танқид қилди. “Доғистон муфтияти мамлакатдаги диний вазиятни чайқатаётганларнинг йўл-йўриғига эргашгани жуда ачинарли...” деб ёзди у.
-
Доғистон муфтиятининг фатво бўлими ниқобни вақтинчалик тақиқлаш бўйича фатво чиқарди. Унга кўра, тақиқ республика аҳолиси хавфсизлигига таҳдидлар мавжудлиги сабаб қилиб кўрсатилди ва мазкур хавф-хатарлар бартараф этилиб, “янги фатво” чиққунига қадар амалда бўлади. Аввалроқ Доғистон муфтияти ниқобни бутунлай тақиқлаш учун етарлича исломий асослар топа олмаганини эълон қилган, бироқ анъанавий либосларни кийишни “маҳаллий даражада тақиқлаш”га рухсат берганди.
-
Доғистон раҳбари Сергей Меликов “хавфсизлик нуқтаи назаридан” хотин-қизларнинг юзини беркитувчи кийим, жумладан ниқоб тақишига қарши чиқди. У бурқани "Кавказ халқларига хос бўлмаган кийим"лигини айтиб, "эркаклар рўмол ортига яшириниши, аёллар эса тақиқланган нарсаларни олиб юриши"ни қўшимча қилган.
-
Давлат Думаси депутатлари яқин орада юзни беркитувчи кийим, жумладан, ниқобни тақиқлаш борасидаги қонун лойиҳасига овоз беришади. Депутатларнинг фикрича, ниқоб тақиш жамоат жойларида кузатув камераларидан одамнинг юзини аниқлашни қийинлаштиради.
- 01





















