нигерия
-
Нигерияда бензовоз ағдарилиши натижасида 60 тонна ёқилғи ерга тўкилди. Уни йиғиш учун оломон тўпланган вақтда портлаш рўй берди ва камида 86 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг камида 80 нафари оммавий қабрга кўмилди. Октябрда ҳам худди шундай ҳолатда 180 дан ортиқ одам ўлганди.
-
Нигерияда 17 ой ичида 23 мингдан ортиқ бўғма ҳолатлари аниқланиб, касалликдан 1200 дан ортиқ одам вафот этди. ЖССТ аввалроқ мамлакатда бўғма (дифтерия) эпидемиясининг иккинчи тўлқини кузатилаётганини эълон қилган эди.
-
Нигерия шимолида ёқилғи ташувчи юк машинасининг портлаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 181 нафарга етди, яна 80 киши касалхоналарда қолмоқда. Ҳодисага ҳайдовчининг тезликни ошириши сабаб бўлган. Ҳалок бўлганлар эса танкердан тўкилган ёқилғини йиғиб олмоқчи бўлганлардир.
-
Нигер бош вазири Али Ламин Зейн АҚШнинг ҳараракатлари қўшинларининг Нигердан чиқариб юборилишига сабаб бўлганини маълум қилди. "Америкаликлар бизнинг тупроғимизда қолди ва террорчилар одамларни ўлдириб, шаҳарларни ёқиб юборганида ҳеч нарса қилмади", - деди у.
-
Нигериянинг Кадуна штатида 7 март куни ўғирлаб кетилган 287 нафар мактаб ўқувчиси озод қилинди. Уларни қайси жиноий гуруҳ ўғирлаб кетилгани маълум эмас, бироқ маҳаллий аҳоли уларнинг товон пули олиш учун қароқчилик қилувчи собиқ чорвадорлар эканини айтмоқда.
-
Нигериянинг марказий Плато штатида чорвадорлар ва фермерлар ўртасида беш кундан буён давом этаётган тўқнашувларда беш кун ичида 48 киши ҳалок бўлди. Тўқнашувлар чорма молларининг ўғирлангани сабабли бошланган. Можаро вақтида 6 та масжид ва 2 та черков ёқиб юборилган.
-
Нигерияда мусулмон чўпонлар ва насроний деҳқонлар ўртасидаги тўқнашувда 16 киши ҳалок бўлди
- 01


















