мексика
-
Google Хариталар хизмати АҚШ фойдаланувчилари учун Мексика кўрфазини расман "Америка кўрфази" деб номлай бошлади. Трамп маъмуриятининг тегишли қарорига асосан, Google Хариталарда АҚШдан кирувчи фойдаланувчилар учун янги ном акс эта бошлади. Мексикадаги фойдаланувчилар учун эса кўрфазнинг аввалги номи сақланиб қолади, бошқа мамлакатларда эса иккала ном ҳам кўрсатилади.
-
Мексика ҳукумати АҚШдаги беш миллион ноқонуний мексикалик муҳожирларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқди. Дональд Трамп ваъда қилган АҚШ тарихидаги “энг йирик депортация операцияси”га тайёргарлик доирасида ҳукумат 2600 дан ортиқ адвокат ва 2200 консуллик ходимини сафарбар қилди. Шунингдек, чегараолди шаҳарларда вақтинчалик бошпаналар қурди.
-
THY Венесуэла, Мексика, Колумбия, Куба ва Бразилияга бормоқчи бўлган йўловчиларни қўшимча шартлар тўғрисида огоҳлантирди. Унга кўра, паспорт ва виза бўлган тақдирда ҳам, багажсиз, меҳмонхона банд қилмаган ва қайтиш чиптаси бўлмаган йўловчилар самолёт бортларига чиқарилмайди.
-
АҚШга ўтишни хоҳловчи 2,2 млн дан зиёд тартибсиз иммигрантлар Мексика-АҚШ чегараси яқинидаги шаҳарларда кутишда давом этмоқда.
-
24 мамлакатдан минглаб муҳожирлар Мексика жанубидан АҚШга йўл олишди.
- 01
















