мдҳ
-
Россия таълим вазири Сергей Кравцов Давлат Думасидаги мажлисда сўзга чиқиб, МДҲ мамлакатларидаги тарих дарсликларида Россияга нисбатан салбий муносабат борлигини иддао қилди. Унинг айтишича, бундай ёндашув айниқса, совет даврига тўғри келади. Шу боис таълим вазирлиги, МДҲ давлатлари билан ягона тарихий ўтмишни талқин қилиш бўйича ёндашувларни келишиш устида ишламоқда.
-
Мудофаа вазирлиги Чирчиқ тоғ полигонида МДҲ давлатлари бўйича "Макаров" пистолети ва "Калашников" автоматидан ўқ отиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтганини маълум қилди. Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатлари вакиллари иштирок этган мусобақада ўзбекистонлик ҳарбийлар ғолиб деб топилган.
-
ФСБ раҳбари Александр Бортников “Крокус Сити Холл”да қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширишдан кўзланган мақсадлардан бири МДҲ давлатлари ўртасидаги муносабатларга путур етказиш эканини маълум қилди. Унинг фикрича, ушбу терактга буюртма берганлар диний ва миллий омиллардан фойдаланган.
-
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламент ассамблеясининг сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги мажлисида Ассамблеянинг Фаластин давлатининг Ғазо секторидаги вазият тўғрисидаги баёноти лойиҳаси кўриб чиқилди. Унда Ўзбекистон нуқтаи назари ва таклифлари ҳам инобатга олинди.
- 01















