масжид
-
Исломни қабул қилган таниқди K-pop хонандаси, кореялик Дауд Ким Инчеон шаҳрида масжид қуришни режалаштирмоқда. "Кореядаги ҳар бир кўча гўзал азон садоларига тўлгунча ҳаракат қиламан", – деб ёзди у.
-
Грециянинг Салоники шаҳридаги тарихий Йени масжиди 100 йилдан зиёд вақтдан буён илк бор Рамазон ҳайити куни мусулмонлар ибодат қилиши учун очилади. Родос оролидаги XVI асрга оид Сулаймония масжиди ҳам байрам намози учун мусулмонларга топширилади.
-
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 3D-принтер ёрдамида қурилган дунёдаги биринчи масжид очилиши бўлиб ўтди. Ал-Азиз Шарбатли масжиди 6 ойда “чоп этилди”.
-
Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши тижорий ва турар жой биноларидаги намозхоналарни ёпиш ва тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бунга ушбу намозхоналарнинг аҳолига ноқулайлик туғдираётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
-
Германия полицияси 19 январь боснияликлар диаспораси томонидан қурилаётган масжидга ўт қўйган икки нафар неонацистни қўлга олди. Ёнғин натижасида масжиднинг эшик ва деразалари зарар кўрган.
-
Индонезия пойтахтни аҳоли гавжум бўлган Жакартадан Борнео оролига кўчиришни режалаштирмоқда. 2045 йилгача қуриб битказилиши кутилаётган Нусантара шаҳридаги илк масжиднинг тамал тоши қўйилди.
- 01
- 02

















