масжид бузилиши
-
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Генерал Узоқов кўчасида ҳашар йўли билан бунёд этилган Имом Бухорий номидаги масжид бузиб ташланди. Мазкур ҳудудда яшовчи фуқаролар ҳолат бўйича судга мурожаат қилган. Бироқ негадир суд 29 январга қолдирилган.
-
Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов Троицк шаҳридаги Абу Бакр масжиди бузиб ташланганига изоҳ берар экан, “Бу воқеа мусулмонларнинг қалбида оғриқ билан акс-садо беради”, деди. Унинг сўзларига кўра, Янги Москвадаги “Илм ва эътиқод” мусулмонлар жамоати масжиднинг “барча талабларга жавоб берадиган янги биносини қуришга тайёргарлик кўрмоқда”.
-
Москва вилояти Троицк шаҳридаги Абу Бакр масжиди аҳоли норозилиги сабабли бузиб ташланди. Шу тариқа Троитск мусулмон жамоаси ҳамда масжид бузилишини талаб қилган маҳаллий аҳоли ва миллатчи фаоллар ўртасидаги уч йиллик қарама-қаршилик якунига етди.
- 01














