малайзия
-
Малайзиянинг Теренггану штатида узрсиз жума намозини ўтказиб юборган мусулмонларга 3000 ринггит (тахминан 710 АҚШ доллари) миқдорида жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси тайинланади. Шунингдек, мамлакат қонунчилигидаги ўзгартиришларга кўра, Рамазон ойида рўза тутмаганлар ҳамда жамоат жойларида аёлларни безовта қилган шахсларга нисбатан ҳам жазо чоралари кучайтирилган.
-
Ўзбекистон делегацияси Малайзия Марказий банки раҳбарияти билан учрашув ўтказиб, исломий банк тизими ва молиявий тартибга солиш борасидаги асосий ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди. Учрашувда Малайзия тажрибаси – исломий банклар ва молиявий институтларга лицензия бериш, уларни назорат қилиш ва тартибга солиш жараёнлари батафсил ўрганилди. Хусусан, Шариат тамойилларига риоя этилиши ва исломий молия тизимидаги ликвидликни самарали бошқариш механизмларига алоҳида эътибор қаратилди.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияда бўлиб турибди. Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар бўлиб ўтмоқда. Музокаралар чоғида терроризм, радикализм ва исломофобияга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 5 февраль куни бўлиб ўтади.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4–5 февраль кунлари расмий ташриф билан Малайзияда бўлади. Ташриф давомида Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар ўтказилади. Шунингдек, қўшма бизнес форуми ва бошқа муҳим тадбирлар режалаштирилган.
-
Малайзияликлар томонидан Исроилга қарши бойкот сабабли Starbucks компанияси мамлакатдаги 408 та дўконидан 50 тасини вақтинча ёпишга мажбур бўлди. Компания савдолари икки баробарга қисқарган ва ярим йилликда 20,5 миллион доллар зарар кўрган.
-
Малайзия “Фаластин билан боғлиқ масалаларда қонунлар, қоидалар ва қарорлар бузилган бўлса” Исроилни жаҳон ташкилотидан чиқариб юбориш таклифни ўз ичига олган резолюцияни ишлаб чиқмоқда. “Бу Исроил режимининг ваҳшийликларини тўхтатиб, Фаластин халқига ҳаётий ёрдам етказилишига хизмат қилади”, - дея таъкидлади мамлакат бош вазири Анвар Иброҳим.
-
Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда кўча ўртасида тўсатдан ер ўпирилиши вақтида мўъжизавий тарзда омон қолган эркак воеадан уч кун ўтиб Исломни қабул қилди. Ер ўпирилишида ўрага тушиб кетган ҳиндистонлик сайёҳ аёл жасади ҳалигача қидирилмоқда.
-
Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Индонезия билан биргаликда Ғазога тинчликпарвар кучларни юборишга тайёрлигини билдирди. Бунинг учун БМТ рухсати (мандати) талаб қилинади.
-
Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири ислом молияси, «Ҳалол» сертификатлаштириш, сунъий интеллект, туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Зиёрат туризми бўйича «Умра плюс» дастури йўлга қўйилади. Президент Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этишга тайёрлигини айтди.
- 01
- 02





















