курск вилояти
- 01
- 02
Украина қўшинлари 6 август куни Россиянинг Курск вилоятига бостириб кирганидан буён 200 дан ортиқ киши бедарак йўқолди. Уларнинг яқинлари ва танишлари турли ижтимоий тармоқлар, шунингдек, “Лиса Алерт” қидирув гуруҳига мурожаат қилган. Белгород, Брянск ва Курск вилоятларида аксилтеррор операциялари ўтказилиши белгиланди.
Украин қўшинлари Курск вилоятида Россия ҳарбийлари карвонига ҳужум қилди. Энг камида 15 та ҳарбий техника йўқ қилинган, юзлаб қурбонлар бўлиши мумкин.
Украина Қуролли кучлари Курск вилоятидаги 20 та аҳоли масканини эгаллаб, хандақ қазишни бошлади, Липецк вилоятида дрон ҳужумидан кейин 4 та аҳоли пункти эвакуация қилинди, Қримда меҳмонхоналар ёпилди.
Россия Федерациясининг Украина билан чегарадош Курск вилоятида уч кундан буён жанглар давом этмоқда. Америка урушни ўрганиш институти (ISW) ўз ҳисоботида ёзишича, турли манбаларга кўра, Украина қўшинлари аллақачон Курск вилоятида Россия ичкарисига қараб 10 километр силжиган бўлиши мумкин.