ҳизбуллоҳ
-
“Ҳизбуллоҳ” гуруҳи раҳбари Наим Қосим исроил қўшинлари 18 февралгача Ливан ҳудудидан тўлиқ чиқиб кетиши кераклигини айтди. У, шунингдек, Ливан жанубидаги ҳар қандай постда исроил ҳарбий иштирокини сақлаб қолиш учун “ҳеч қандай баҳона” йўқлигини маълум қилди.
-
Исроил матбуоти "Ҳизбуллоҳ" ва Исроил армияси ўртасидаги икки ойлик уруш давомида Ливан ва Исроил кўрган зарарнинг қиёсий таҳлилини чоп этди. Маълумотлар тахминий бўлса-да, у ҳар икки томоннинг ҳам тинч, ҳам ҳарбий йўқотишлари ҳақида умумий тасаввур беради.
-
Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроил томонидан ўлдирилган собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ўрнига Наим Қосим бош котиб этиб сайланганини маълум қилди. У ҳаракатни Эрон пойтахти Теҳрондан туриб бошқаради.
-
Ливан жанубида сўнгги 24 соат ичида содир бўлган тўқнашувларда камида 25 та исроиллик аскар яраланди. Шунингдек, бир қанча қурбонлар бор, жумладан, “Ҳизбуллоҳ” билан тўқнашув натижасида Исроил армиясининг захирадаги майори, 228-“Алон” бригадасининг 9308-батальони қўмондони ўринбосари Авирам Хариб ҳамда 7338-“Адирим” артиллерия полкидан 27 ёшли Саъар Элиад Наварски ўлган.
-
Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати Ҳасан Насруллоҳ ўлимидан сўнг ҳаракат ижроия кенгаши раиси Ҳошим Сафийиддиннинг бош котиб лавозимига тайинланганини рад этди. Ҳаракат Ҳизбуллоҳ раҳбариятининг расмий баёнотига қадар бундай хабарларга ишонмасликка чақирди.
-
Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳининг Шўро кенгаши (асосий бошқарув органи) Ҳошим Сайфуддинни ташкилотнинг янги бош котиби этиб сайлади. Сайфуддин ҳаракат собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг амакиваччаси ва Эроннинг Қудс кучлари собиқ қўмондони Қосим Сулаймонийнинг куёви ҳисобланади.
-
Хабарда айтилишича, Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ бир кун аввал Исроил армиясининг Байрутнинг жанубий ҳудудларида уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган.
-
Исроил армияси ўта аниқ разведка маълумотлари асосида Ҳизбуллоҳнинг Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг Даҳия туманидаги ер остида жойлашган ҳаракат бош қароргоҳига берилган авиазарба натижасида Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганини маълум қилди. Ҳизбуллоҳ манбалари унинг ҳалок бўлмагани, бироқ яраланганини билдирди.
-
ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг Теҳронда ўлдирилиши, Ливанда Ҳизбуллоҳнинг кўплаб юқори мартабали қўмондонларига суиқасдлар ортидан “қисқа муддатда шиддатли қасос олиш”га ваъда берган Эрон сўнгги вақтларда баёнотлари оҳангини юмшатди, ҳатто Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этган мамлакат президенти Масуд Пезешкиан америкалик журналистларга Эрон Исроилга куч ишлатмаслиги мумкинлигига ишора қилди.
-
Ливанда 34 кишининг ўлимига ва 3500 га яқин кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган пейжерлар ва рацияларнинг портлаши Ҳизбуллоҳ сафларида катта хавфсизлик муаммолари мавжудлигини очиб берди. Ҳаракат ичига портловчи модда ва майда металл шарчалар жойлаштирилган қурилмаларни билвосита МОССАДга тегишли компаниядан сотиб олган.





















