исроилнинг йўқотишлари
-
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил Ғазо сектори, Ливан ва Ғарбий Соҳилда 400 дан зиёд ҳарбийсини йўқотгани маълум қилинди. Бундан ташқари, 2024 йилда 28 исроиллик аскар ўз жонига қасд қилган.
-
Исроил матбуоти "Ҳизбуллоҳ" ва Исроил армияси ўртасидаги икки ойлик уруш давомида Ливан ва Исроил кўрган зарарнинг қиёсий таҳлилини чоп этди. Маълумотлар тахминий бўлса-да, у ҳар икки томоннинг ҳам тинч, ҳам ҳарбий йўқотишлари ҳақида умумий тасаввур беради.
-
Ливан жанубида сўнгги 24 соат ичида содир бўлган тўқнашувларда камида 25 та исроиллик аскар яраланди. Шунингдек, бир қанча қурбонлар бор, жумладан, “Ҳизбуллоҳ” билан тўқнашув натижасида Исроил армиясининг захирадаги майори, 228-“Алон” бригадасининг 9308-батальони қўмондони ўринбосари Авирам Хариб ҳамда 7338-“Адирим” артиллерия полкидан 27 ёшли Саъар Элиад Наварски ўлган.
-
Ғазода қатлиом уюштираётган Исроил аскарларидан 10 мингдан зиёди турли жароҳатлар, шунингдек, руҳий бузилишлар билан Мудофаа вазирлиги Реабилитация бошқармасига мурожаат қилган. Босқинчи армия аскарлари асосан ташвиш, руҳий тушкунлик, жароҳатдан кейинги қийинчиликлар, мослашиш ва мулоқотдаги муаммолардан шикоят қилган. 3700 дан ортиғи эса бош, қўл-оёқ ва кўзидан жароҳат олган.
-
Fitch можаро 2025 йилгача давом этиши, бошқа жабҳаларда кенгайиши, ҳарбий харажатлар ва қарз юкларининг янада ошишига олиб келишидан хавотирда. Агентликнинг огоҳлантиришича, можаро инсоний харажатлардан ташқари, инфратузилма вайрон бўлишига ва узоқ муддатли иқтисодий оқибатларга, жумладан, сармоя ва саноат фаоллигининг пасайишига олиб келиши мумкин.
-
Ғазо шимолида ҲАМАС томонидан Исроил армиясининг юқори мартабали зобити – 36 ёши майор Ицхар Хоффман ўлдирилди. Ғазо ҳудудида йўқ қилинган исроил ҳарбийлари сони 561 нафарга етди. Ўн минглаб жароҳатланганлар бор.
- 01

















