исроил лоббиси
-
Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик янада ошмоқда. Жума тонгида босқинчи исроил Эрон ҳудудидаги бир неча муҳим объектларга ҳаво зарбалари берди. Бу воқелик халқаро экспертлар ва таҳлилчилар ўртасида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди. Жумладан, ҳарбий таҳлилчи генерал Файз ад-Дуверийнинг "Ал Жазира" телеканалига айтишича, Эроннинг ядровий иншоотлари тоғлар ичида жуда чуқур жойлашган. Бу сионистларнинг уларни нишонга олиб йўқ қилишини анча қийинлаштиради.
-
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни кўпайтириш ва 18 миллиард долларлик ёрдам пакетини ажратишни режалаштирмоқда. Ушбу ёрдам Boeing компаниясининг 25 дона F-15 самолётини ўз ичига олади. Қарор тасдиқланса, Тел-Авив арсеналидаги самолётлар умумий сонини 50 тага етказиш имконига эга бўлади.
-
Исроилнинг Haaretz газетаси Тел-Авив шарқида жойлашган Петах-Тиква шаҳридаги Ицхак Шамир ўрта мактабида тарих фанидан дарс берган Меир Баручин ижтимоий тармоқларда Исроилнинг Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги ҳаракатларини қоралагани сабабли ўз ўқувчилари ҳамда мамлакат ҳукумати томонидан босимга учраганини маълум қилди. У аввал ишдан бўшатилиб, сўнг 15 суткага уй қамоғига маҳкум қилинган. Ўқувчилари эса уни ҳақоратлаб, саратонга чалинишини тилаган.
-
Исроил лоббиси Ғазо бўйича HRW ҳисоботини тарқатган Австралиянинг ABC телеканали журналисти Антуанетта Латтуфнинг ишдан бўшатилишига эришди.
-
The Guardian нашри Исроилнинг Ғазога ҳужумларини қўллаб-қувватлаётган АҚШ Конгрессининг баъзи аъзоларига Исроил лоббилари томонидан хайрия ёрдами кўринишида пул маблағлари берилганини аниқлади.
- 01
















