яқин шарқ
-
Мамлакат Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги маълумотига кўра, минтақада иккинчи авиаташувчи кема – USS Carl Vinson ўз фаолиятини бошлаган. У эндиликда USS Harry Truman билан биргаликда Қизил денгизда Яман Ҳусийларининг позицияларига ҳар куни зарба беряпти.
-
Сурия ҳозирда бир нечта йирик қуролли гуруҳлар томонидан бўлинган. Улардан Ҳайъат Таҳрир аш-Шом (ҲТШ) мамлакат шимоли-ғарбидаги асосий ҳудудларни, шу жумладан пойтахтни назорат қилмоқда. Туркия томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия миллий армияси гуруҳи шимолий ҳудудларда фаолият юритмоқда.
-
Минтақада содир бўлаётган воқеалар Миср манфаатларига бевосита зиддир. Мамлакат шимолий-шарқда Ғазо, жанубда Судан, ғарбда Ливия ва шарқда Қизил денгиз сингари беқарорлик ҳудудлари ўртасида қолиб кетган. Қизил денгизда Яман ҳусийларининг Исроил портлари сари йўл олган ёки қайсидир маънода ишғолчи давлатга алоқадор юк кемаларига ҳужумлари халқаро юк ташиш ҳажмига салбий таъсир қилиб, Сувайш канали даромадлари камайишига олиб келди.
-
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотир билдирди. "Бу кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин", — дейилади баёнотда.
-
АҚШ Яқин Шарқдаги Америка қўшинларини Эроннинг эҳтимолий ҳужумларидан ҳимоя қилиш мақсадида минтақага қўшимча кучларни юбормоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 185 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Foreign Affairs журнали Исроилнинг Ғазодаги тажовузи АҚШнинг минтақадаги таъсирини камайтириб, шу вақтга қадар бир-бири билан келиша олмаётган минтақавий державаларни янада яқинлаштиргани, улар ташаббусларни қўлга олиб, воситачилик қилаётгани ҳақида ёзди.
-
Қизил денгизда Исроилга алоқадор кемалар хусийлар томонидан нишонга олинганидан сўнг Тел-Авив маъмурияти ўз портларига иш жадвалларини интернетдан яширишни буюрди.
-
Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида тўққиз ҳафтадан буён Исроил кучлари томонидан жума намозини ўқишга тўсқинлик қилинмоқда.
-
Босқинчи Исроил Ғазода тинч аҳоли, айниқса аёллар ва болаларга қарши олиб бораётган қонли урушидан ўзи ҳам катта зарар кўрмоқда. Айниқса, туризм, авиация, меҳнат бозори катта зарар кўрмоқда.
- 01
- 02





















