яҳё синвар
-
Азиз ўқувчилар! Фаластин заминида рўй бераётган қонли уруш барчамизнинг қалбимизда чуқур бир яра пайдо қилди. Бу яра танамизга оғриқ бериб, худди иситма тутгандек беҳузур бўлар эканмиз, бегуноҳ фаластинликларга нақадар оғир эканини оз бўлса-да тасаввур қиламиз. Аммо марҳум қўмондон, мард жангчи, ўз ватани ва миллатининг содиқ ўғлони Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” деб номланган қиссасини ўқисангиз, бу тасаввурларингиз янада кенгаяди. Бугундан ушбу асар таржимасини оз-оздан эълон қилиб борамиз. Таржимон – Маъмур Мухтор. Муқаддима ва биринчи фасл.
-
ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Халил ал-Ҳайя ҳаракат раҳбари Яҳё Синварнинг душман билан жангда қаҳрамонларча ҳалок бўлганини эълон қилар экан, Исроил қаршилик алангаси ўчади деб ўйласа, адашишини маълум қилди. “Жиҳод Фаластин озод қилинмагунча, охирги сионист ундан ҳайдалмагунча ва барча қонуний ҳуқуқларимиз тикланмагунча тўхтамайди”, деди у.
-
ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар душанба куни Ғазода уруш бошланганидан қарийб бир йил ўтиб, минтақавий иттифоқчилар кўмагида Исроилга қарши курашни давом эттириш учун ресурсларга эга эканлигини маълум қилди. Синвар гуруҳнинг Ямандаги иттифоқчиларига йўллаган мактубида “узоқ давом этадиган вайронкор урушга қарши курашишга тайёрмиз”, деди.
-
Биринчидан, 7 октябрь ҳужумининг меъморларидан бири Яҳё Синварнинг ҳали ҳамон Ғазонинг турли қисмида самарали кураш олиб бораётганига далолат қилади. Уруш бошланганига бир йилга яқинлашаётганига қарамай, Исроил ўзи ва ҳомийси бўлган АҚШнинг барча илғор ҳарбий, разведка ва жосуслик қуроллари билан ҳам уни қўлга олиб, ўлдира олмаяпти. Бу Синвар уруш даврида ҲАМАСни ички ва ташқи сиёсатда бошқаришга қодир кучли шахс эканини намоён этади – Халқаро муносабатлар бўйича тадқиқотчи Маҳмуд Аллуч мақоласида.
-
Зулм ва хорликда ўлгандан кўра, шаҳидликни афзал кўрамиз. Бу сўзлар Теҳронда ўлдирилган ҲАМАС Сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания ўрнига ҳаракатнинг янги раҳбари этиб тайинланган Яҳё Синварга тегишли.
-
ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги раҳбари Яҳё Синвар Эронда ўлдирилган Исмоил Ҳания ўрнига ташкилот Сиёсий бюроси раиси этиб тайинланди. Яҳё Синвар ким? Айрим муносабатлар.
-
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Эрон пойтахти Теҳронда ўлдирилганидан сўнг унинг ўрнига ким ҳаракат раҳбарлигини эгаллайди, деган саволлар пайдо бўлди. Экспертлар уч кишининг номзодини тилга олишмоқда.

















