ЮНИСЕФ Ғазодаги болалар Исроил ҳужумларининг энг оғир юкини кўтараётгани, ҳар 10 дақиқада улардан бири ўлаётгани ёки жароҳат олаётганини маълум қилди.
АҚШнинг The New York Times газетаси Исроилнинг Ғазода олиб бораётган урушини ёритаётган журналистларига “геноцид” ва “этник тозалаш” атамаларини ишлатишни чеклаш ҳамда Фаластинга нисбатан “босиб олинган ҳудуд” иборасини ишлатмасликни топширди. Шунингдек, “Фаластин” сўзини камроқ ишлатиш ва “қочқинлар чодиргоҳи” атамаларидан қочиш ҳам буюрилди.
Чилилик 620 нафар юрист Халқаро жиноий судга Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва бошқа Исроил расмийларига қарши Фаластин ҳудудида содир этилган жиноятлар учун даъво аризаси берди. Даъвода Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда фаластинликларга нисбатан геноцид, инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятлари содир этилгани ҳақида далиллар келтирилган.
Исроил Ғазода гуманитар ёрдам кутаётган тинч аҳоли вакилларини қирғин қилиши бутун дунё бўйлаб кескин муносабатларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳодисани БМТ “даҳшат”, АҚШ “Жиддий ҳодиса” деб атаган бўлса, Исроил гуманитар ёрдамга ёпирилган одамларни бир-бири билан жанжаллашиб, юк машинасини талон-торож қилганликда айблади – муносабатлар.
Эрта тонгда Исроил кучлари Ғазо шаҳри жанубидаги Решид кўчасидаги Наблуси чорраҳаси яқинида инсонпарварлик ёрдамини кутаётган фаластинликлар оломонига зарба берди. Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 104 нафарга етди, 760 киши яраланган. Шунингдек, секторда яна 7 бола очликдан ўлди ва улар сони 13 нафарга етди.
Исроил ҳаво, қуруқлик ва денгиздан туриб Ғазонинг Миср билан чегарасидаги Рафаҳ шаҳрига уюштирган ҳужумларида 100 дан ортиқ кишининг ҳалок бўлгани, юзлаб кишининг яралангани маълум қилинди.
АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатларидаги 800 дан ортиқ иқтидордаги ҳукумат амалдорлари ўз ҳукуматларининг Исроил ва Ғазо ўртасидаги урушдаги сиёсатига қарши жамоавий баёнотни имзолади. “Ҳукуматларимиз юритаётган сиёсат халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши, уруш жиноятлари ва ҳатто этник тозалаш ёки геноцидга олиб келиш хавфига эга”, дейилади баёнотда.
ҲАМАС ҳаракати БМТ Халқаро судининг ЖАР томонидан киритилган Ғазода Фаластин халқига қарши геноцид даъвоси бўйича чиқарган ҳукмини олқишлади.
Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху Халқаро суднинг Ғазо секторида геноцид ҳолатлари бўйича Исроилга қарши вақтинчалик чоралар тўғрисидаги қарорини рад этди. миллий хавфсизлик ва мудофаа вазирлари эса Халқаро судни «антисемитизм»да айблади.
Гаагадаги БМТ Халқаро суди ЖАРнинг Ғазо секторида геноцид уюштиришда айбланаётган Исроилга қарши ЖАР даъвоси бўйича вақтинчалик чоралар тўғрисидаги ҳукмни эълон қилди. Халқаро суд Исроилга Геноцид тўғрисидаги конвенцияга мос тушувчи ҳаракатларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриш мажбуриятини юклади.