ғазодаги уруш
- 01
- 02
БМТ Халқаро суди Исроилга Ғазога гуманитар ёрдамнинг тўсиқсиз етказилишини таъминлаш ва фаластинликларнинг ҳуқуқларини бузмасликни буюрди. Халқаро суд Ғазодаги вазият 2024 йил 26 январдаги тақиқлардан кейин янада ёмонлашди, бу эса янги чоралар кўришни талаб қилади, деб ҳисоблайди.
АҚШнинг Ғазога нисбатан сиёсатидан ғазабланган мусулмон етакчилар ва сиёсатчилар Чикагода президент Жо Байден таклиф қилган йиғилишда қатнашишдан бош тортди. Мамлакатдаги камида 29 та араб ва мусулмон ташкилоти ҳамда бир қанча жамоат фаоллари учрашувда қатнашишдан бош тортгани айтилган жамоавий мактубни имзолади.
АҚШ Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга ўта зарур ёрдамларни кўрсатувчи гуманитар дастурларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 53 миллион доллар ёрдам беради. Янги пакет можаро вақтида Ғазога етказилган Америка ёрдамининг умумий миқдорини 180 миллион долларгача оширади.
Ғазо секторида геноцид бошланганидан буён босқинчи Исроил иқтисодиёти қарийб 20 фоизга қисқарди. Исроил банки можаро 2025 йил охиригача Исроилга тахминан 70 миллиард долларга тушишини башорат қилмоқда.