гарвард
-
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Гарвард университетига чет эллик талабаларни қабул қилишни тақиқлади. Энди нуфузли Америка IVY League таркибига кирувчи университет хорижликларга АҚШга талабалик визаларини олиш учун зарур ҳужжатларни бера олмайди. Гарвард университети маъмурлари Трамп маъмуриятининг ҳаракатларини ноқонуний ва қасоскор, шунингдек, университетнинг академик ва тадқиқот миссиясига путур етказиш, деб атаган.
-
АҚШ таълим вазири Линда Макмахон Гарвард университетига расмий мактуб йўллаб, университет бундан буён давлат томонидан молиялаштирилмаслигини маълум қилди. Daily Mail'нинг ёзишича, университет маъмурияти расмий жавоб ўрнига хатдаги имловий ва пунктуацион хатоларни тузатиб ортига қайтарган.
-
АҚШ ҳукумати Ғазони қўллаб-қувватлагани учун яна беш нафар талабанинг визасини бекор қилган. Гарвард университети маъмурияти битирувчи талабаларнинг визаси бекор қилиниши сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирган.
-
Ҳарвард университети профессори, ўзак ҳужайралари соҳасидаги машҳур олим Ҳенри Ларсон исломни қабул қилди. У ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи кунида рўза тутди ва таровиҳ намозини ўқиди, тез орада Умра ибодатини адо этади.
-
АҚШнинг Гарвард университети талабалари олийгоҳ раҳбарияти кампус ва синфхоналарда исломофобия ҳолатлари, жумладан, фаластинлик, араб ва мусулмон талабаларга қарши таҳдид ва ҳужумлар эътиборсиз қолдирилаётгани устидан шикоят йўллади. Талабаларга Америка мусулмонлар юридик жамғармаси кўмак кўрсатмоқда.
-
Гарвард университетининг собиқ раҳбари ОТМ ҳудудида Фаластинни қўллаб ўтказилган акциялар ортидан ҳақорат ва ўлим таҳдидларига учраганини билдирди.
- 01

















