Aпрель ойи ўрталарида AҚШнинг Колумбия университетида бошланган норозилик намойишлари бутун дунёга тарқалди. Дунёнинг турли бурчакларидан келган талабалар Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларига норозилик билдириш, шунингдек, Колумбия университетида бошланган норозилик намойишларини қўллаб-қувватлаш учун ўз кампусларида тўпланишмоқда. Шу кунгача намойишлар чоғида 2500 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.
Испания, Малта, Ирландия ва Словения ҳукуматлари Фаластин давлатини тан олиш ниятида. Бу ҳақда бугун, 10 май куни Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррель Испаниянинг РНE радиостанцияси эфирида маълум қилди.
БМТ Бош Aссамблеяси бугун, 10 май куни Фаластиннинг тўлақонли аъзолик масаласини кўриб чиқмоқда. AҚШ Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлишини талаб қилувчи резолюцияга 18 апрел куни вето қўйганидан сўнг, БМТ Бош Aссамблеяси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ушбу масалани қайта кўриб чиқиши ва Фаластинга қўшимча ҳуқуқлар беришини талаб қилувчи резолюция лойиҳасига овоз беради.
Машҳур фаластин-инглиз шифокори Ғассан Абу Ситта парламентда чиқиши керак бўлган Францияга киритилмади. Таъкидланишича, Германия томонидан Европага киришга бир йиллик тақиқ қўйилгани сабаб бўлган
Тринидад ва Тобаго Фаластинни тан олган БМТнинг 141-давлати бўлди. Айни пайтда Фаластинни дунёнинг 75 фоизи тан олса-да, АҚШ ва унинг сателлитлари сабабли у мустақиллигини қўлга кирита олмаяпти.
Фаластинда биз гувоҳ бўлаётган фалокатни битта бадбахт раҳбарга юклаб қўйиш тўғри эмас! Халқим бошига тушган бу мусибатларда фақат Исроил бош вазири айбдор эмас. Бугун Исроил бомбалари Ғазонинг ҳар бир бурчагини вайрон қилаётганига, вайроналар остида болалар ҳалок бўлаётганига фақат уни айбламаган бўлардим. Мен 2013 йилда, Ғазода халқимнинг қирғин қилинаётганини хабарларда эшитганимда ҳам фақат уни айбламадим.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 185 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Исроил ҳарбийлари аёллар ва шифокорлар кийимида Ғазодаги Ибн Сино касалхонасига бостириб кириб, уч фаластинликни отиб ташлади. Мазкур босқин 1943 йилда ташкил этилган ва қиёфаси арабларга ўхшаб кетадиган исроилликлар олинадиган "Мистарабим махсус отряди" аъзолари томонидан амалга оширилди.
АҚШнинг Виржиния штатида Фаластин тарафдори бўлган бир гуруҳ фаоллар президент Жо Байденнинг сайловолди ташвиқоти нутқини бир неча бор тўхтатиб, ишғол остидаги Ғазо секторида содир этилаётган “геноцидни молиялаштиришни тўхтатиш”ни талаб қилишди.