эрон-исроил уруши
-
Таҳлилчиларнинг фикрича, кейинги уруш анча қонли бўлиши мумкин. Бу урушга Вашингтон ҳам фаол тарзда жалб қилинса, ҳаттоки АҚШ–Эрон тўқнашуви ҳам юз бериши мумкин. Бугун Аляскадаги саммит чоғида Дональд Трамп Кремлга норасмий келишув – Украинани Эронга алмаштириш таклифини билдирадиган бўлса, Россия ўз иттифоқчисини фаол қўллаб-қувватлашдан воз кечиши эҳтимоли ҳам прогноз қилинмоқда.
-
Эрон ва "Исроил" ўртасидаги зиддият тобора авж олиб бораётгани ортидан ватандошларимиздан ушбу икки мамлакатга боришдан тийилиш сўралди. "Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётгани бизда чуқур хавотир уйғотмоқда", деб ёзган ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ўз саҳифасида.
-
Биз ростдан ҳам бу урушдан четда туриб омон қоламизми? Ёки бу уруш биз истасак ҳам, истамасак ҳам барчамизнинг урушимизми? Бу урушни "икки душман ўртасидаги зиддият" деб баҳолаб, нейтрал позицияда туришимиз керакми? Ёки аслида бу жуда хавфли масала бўлиб, Эронни нишонга олаётган кучлар эртага бизни ҳам нишонга олишни режалаштирганми? Агар "Исроил" ғалаба қозонса, Аллоҳ сақласин, у ҳолда унинг олдида ҳеч қандай тўсиқ қолмайди: у навбатма-навбат Миср, Сурия, Иордания, Покистон, Туркия ва бошқа ўлкаларни нишонга олади буни эса унинг раҳбарлари очиқ эълон қилиб бўлган – Доктор Наввоф Такрурий, Бутунжаҳон уламолар ҳайъати аъзоси, Фаластин уламолар ҳайъати раҳбари.
-
The Wall Street Journal'нинг ёзишича, "Исроил" кунига 200 миллион долларгача маблағни ҳаво мудофаасига сарфламоқда. Ҳам зарба бериш, ҳам ракеталарни қайтариш учун ишлатиладиган ўқ-дорилар ва самолётлар ҳам харажатларни оширади. Вайрон бўлган биноларни тиклашнинг ўзи камида 400 миллион долларга тушиши кутилмоқда.
-
Эрон-Исроил можароси Россия ва Хитой учун тўғридан-тўғри ҳарбий аралашув эмас, балки стратегик имконият сифатида намоён бўлади. Россия – минтақадаги сиёсий таъсирини сақлаш ва Ғарбга босим ўтказишни мақсад қилган бўлса, Хитой – энергетика хавфсизлиги ва “Бир камар – бир йўл” лойиҳаси доирасида иқтисодий барқарорликка эришишни кўзлайди.
-
Эрон сионистик режимга нисбатан бир қатор аниқ зарбаларни амалга оширди ва гибрид урушнинг янги босқичини очиб берди. Кенг қамровли ҳужумлар ўрнига – аниқ нуқталарга, ўйланган ва кутилмаган зарбалар билан душманни тезкор жавоб бериш қобилиятидан маҳрум этмоқда. Ҳатто душман элита қисмлари ҳам ҳужумдан ғафлатда қолди – зарбалар “Темир гумбаз” тизимини четлаб ўтди, сиреналар жим бўлди, ракета ва дронлар огоҳлантиришсиз нишонларга етиб борди.
-
Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратини адо этган ва БАА орқали ватанига қайтиши керак бўлган жами 150 нафарга яқин россияликдан иборат уч гуруҳ Шаржа рейсини тўрт кундан бери кутмоқда. Кечикишларга исроилнинг Эронга қарши агрессияси фонида форс давлати ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бўлмоқда.
-
Туркия президентининг фикрича, Ғарбнинг чексиз кўмагига таяниб, Эронга ҳужум қилаётган, Ғазони вайрон этаётган ва минтақадаги барча давлатларни менсимайдиган исроил ўз қилмишларининг оқибатларини ўйламаяпти. Эҳтимол, келажакда у ўз хатосини тушуниб етар, аммо жуда кеч бўлиши мумкин.
-
Эрон ва Исроилдаги ўзбекистонликларга ҳарбий ва бошқа давлат объектларига яқинлашмаслик, уларни фото ва видео суратга олмаслик; одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқда бўлиш; маҳаллий ҳукумат органлари томонидан берилаётган кўрсатмаларга сўзсиз риоя қилиш, зарурат туғилганда махсус бошпаналарга ёки хавфсиз жойларга йўл олиш тавсия этилди.
-
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотир билдирди. "Бу кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин", — дейилади баёнотда.
- 01
- 02





















