дин ишлари бўйича қўмита
-
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Умра лицензияси учун 1 миллион доллар миқдоридаги маблағни депозитга қўйиш талабини ёқлаб чиқди. «Бу катта миқдор эмас… Ўша 15 минг киши билан муаммо бўлганида, қўйилган 100 минг долларга 100 кишини ҳам қайтариб олиб келишга имкониятимиз йўқ эди», — деди Диний қўмита вакили. У Умра зиёратига мустақил бориш ҳақида ҳам маълумот берди.
-
Ўзбекистон ҳукумати “Умра” фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича талабларни кучайтаришга қаратилган қарорни қабул қилди. Унга кўра, ушбу фаолиятни олиб борувчи тадбиркорларга вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик, 1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш ҳамда ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик каби талаблар қўйилди.
-
Дин ишлари бўйича қўмита экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган Telegram, YouTube каналлар, Facebook, OK.RU, Instagram, TikTok саҳифалар ва сайтлар рўйхатини янгилади. Рўйхатда тақиқланган китоб ва нашидалар ҳам ўрин олган.
- 01














