Ғазодаги нохуш воқеалар ишдан чиққан ёхуд икки хил стандартларни қўллашга мойил халқаро институтлар ва уларнинг ҳуқуқий асосларидаги камчиликларни фош этмоқда. Бундай институтларнинг тепасида БМТ, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Халқаро Суд туради. Azon Global таҳлилчиси Муҳаммад Довуд Асадуллоҳ мақоласи шу ҳақда.
Туркиянинг Анталия вилоятида бўлиб ўтган 3-дипломатик форум иштирокчилари БМТ, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ислоҳотга муҳтож экани, улар дунёда рўй бераётган ўзгаришлар фонида турғунлик ҳолатида экани ҳамда қуролли можароларда тобора кўпроқ тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлаётганини таъкидлашди.
БМТ Украинадаги урушнинг биринчи кунидан буён Украинада 10382 киши, жумладан 579 нафар бола ҳалок бўлгани, яна 19659 киши, жумладан 1285 бола жароҳатланганини маълум қилди.
БМТ агентлиги Ғазо ўз ялпи ички маҳсулотини ҳатто жанговар ҳаракатлар тўхтаб, охирги 0,4 фоизлик ўсиш суръатига қайтганидан кейин ҳам 2092 йилгача тиклаши мумкинлигини маълум қилди.
Исроил-Фаластин урушининг учинчи ойи якуни бўйича Миср, Ливан ва Иордания 10,3 млрд долларлик даромадини йўқотиши мумкин.