австралия
-
Австралияда исломофобияга асосланган жиноятлар сони 2023 йил январдан то 2024 йил декабргача бўлган даврда икки баравардан кўпроққа ошган. Босқинчи исроилнинг Фаластиндаги геноциди бошланиши билан исломофобик ҳодисалар атиги уч ҳафта ичида 1300 фоизга кўпайган.
-
Австралия ҳукумати Исроилнинг 2015-2019 йилларда адлия вазири, 2021-2022 йилларда эса ички ишлар вазири лавозимларида ишлаган Аелет Шакедга виза беришни рад этди. Бунга унинг ташрифи Австралия жамиятининг айрим қисмларини "таҳқирлаши" ва жамият ичида "низо" қўзғатиши мумкинлиги сабаб қилиб келтирилди.
-
Австралияда исломофобияга асосланган оғзаки ҳақорат, қўрқитиш, таҳдид, зўравонлик ва жисмоний куч ишлатиш кўринишидаги жиноятлар сони 7 октябрдан буён 39 бараварга ошган. Фаластин мустақиллиги тарафдори бўлган номусулмон фуқароларга ҳам таҳдидлар кузатилмоқда.
-
Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги Meadow Heights масжидида 30 нафар австралиялик аёл ғозоликларнинг Исроил қирғинбароти олдидаги матонатидан таъсирланиб, Исломни қабул қилди. Улар Фаластин халқига ҳамдардлиги орқали Исломга алоқадорлигини ҳис этган ва охир-оқибат ушбу динга ўтишга қарор қилишган.
- 01















