афғонистон имлом амирлиги
- 01
“Khaama Press” нашрининг ёзишича, илгари барча фуқаролар паспорт олиш ҳуқуқига эга бўлган, чекловлар эса фақат айрим жиноят ишлари доирасида қўлланилган. Энди эса бу рўйхат кенгайтирилиб, маҳкумларга, васийларсиз болаларга, шунингдек, тўланмаган қарзлари ёки бошқа мажбуриятлари мавжуд шахсларга хорижга чиқиш ва паспорт олиш тақиқлангани айтилмоқда.
АҚШ бошчилигидаги глобал кучлар Афғонистонга бостириб кирганидан сўнг 20 йил ўтиб, 2021 йил августида мамлакатни тарк этди. Ҳокимият Толибон қўлига ўтди. Орадан уч йил ўтиб, Толибон аста-секинлик билан халқаро миқёсда тан олинмоқда. Экспертлар БАА Толибон томонидан тайинланган элчи, Қозоғистон эса ишончли вакилдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олгани Афғонистон учун янги сиёсий ва иқтисодий истиқболлар очишини таъкидламоқда.