аэс
-
Қозоғистон мамлакатдаги иккинчи атом электр станциясини қурадиган консорциум раҳбари сифатида Хитой Миллий Ядро Корпорациясини (CNNC) танлаган. Қўшни мамлакатдаги биринчи атом электр станциясини Россиянинг "Росатом" компанияси қурадиган бўлганди.
-
“Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмадхўжаев Австрияда МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси билан Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борди. Музокараларда «Росатом» билан ҳамкорликда ва МАГАТЭ тавсияларига тўлиқ амал қилган ҳолда дастлабки ишлар аллақачон бошлангани қайд этилди.
-
Қозоғистон ҳукумати Балхаш кўли бўйида атом электр станцияси қуриш бўйича умумхалқ референдумини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Референдум тахминан жорий йилнинг кузида ўтказилади. “Мамлакат ядро ёқилғиси ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини деярли якунлади ва кичик реакторлар билан ишлаш тажрибасига эга. Керакли кадрлар мавжуд, мутахассислар доимий равишда тайёрланмоқда”, – деди мамлакат бош вазири Олжас Бектенов.
-
Кўплаб эътирозларга қарамай, Жиззахдаги Тузкон кўли яқинида Россия лойиҳаси асосида атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бошланди. Лойиҳа Ўзбекистон ва Россия томонидан 2017 йилдан бери муҳокама қилинади. Ниҳоят 2019 йилда Тузкон кўли яқинидаги майдонча танланган. Бу ерда катта АЭСдан ташқари, умумий қуввати 330 МВт бўлган кичик модулли реакторлар қуриш ҳам режалаштирилган. Росатом лойиҳанинг бош пудратчиси бўлиб, унга Ўзбекистон компаниялари ёрдам беради.
-
Қозоғистонда халқ референдумида АЭС қурилиши маъқулланса, ушбу лойиҳага давлат бюджетидан 10-12 млрд доллар ажратиш режалаштирмоқда. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 2023 йилнинг сентябрь ойида АЭС қуриш масаласини умумхалқ референдумига қўйишни таклиф қилган эди. АЭСнинг 20235 йилгача фойдаланишга топширилиши айтилмоқда.
-
Туркияда Росатом иштирокида Аккую АЭС қурилишига қарши “айрим кучлар тўғридан-тўғри, очиқ ва яширин” босимлар ўтказаётгани айтилди. Анқара ташқи босимларга қарамасдан, биринчи реакторни жорий йил охиригача ишга туширишни режалаштирмоқда.
-
Туркиядаги иккинчи АЭС қурилиши ҳам "Росатом" давлат корпорациясига топширилиши маълум қилинди. Ҳозирда Россия Туркияда "Аккую" АЭС қурилишини давом эттирмоқда. АЭС 2025 йил ўрталарида ишга туширилади.
-
Россия президенти Владимир Путин ва унинг мисрлик ҳамкасби Абдулфаттоҳ ас-Сисий Мисрдаги илк АЭСнинг тўртинчи энергоблоки қурилишини бошлаб берди.
- 01



















