Тошкентдаги тунги клублардан бирида юз берган жанжал жиддий оқибатларга олиб келди. Натижада бир шахс бош мия жароҳати билан оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Ҳодиса бўйича эса жиноят иши қўзғатилган. Охирги пайтларда бундай зўравонликлар кўпайгани жамоатчиликни ташвишга солмоқда. Хавфсизлик чоралари кучайтирилмаса, вазият янада оғирлашиши мумкин.
Ўзбекистонда шахсни унинг розилигисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишни таклиф қилмоқда. Янги нормалар шахсий дахлсизликни мустаҳкамлашни мақсад қилган бўлиб, шахс тасвиридан фойдаланиш чекловлар билан тартибга солинади.
Тиббиёт ходимлари беморларга ёрдам бериш ўрнига – овоз йиғиш билан банд. Мактаб ўқувчилари эса дарс жараёнларида иштирок этмай, электрон платформада овоз тўплаяпти. Оқитувчилар ва давлат хизматчиларига мажбурий тарзда овоз бериш топшириғи юклатилмоқда.
Қирғизистон ва Тожикистон тўлиқ келишувга эришиб, назорат-ўтказиш пунктлари қайта очилди, авиақатновлар тикланди. Озарбайжон ва Арманистон ҳам тинчлик шартномасининг барча бандлари бўйича муросага келди. Бу келишувлар минтақада барқарорлик ва иқтисодий тараққиёт учун қандай имкониятлар яратади?
Сўнгги 4 йил ичида Ўзбекистонда 600 га яқин йўл-транспорт ҳодисаси маст ҳайдовчилар сабабли содир бўлган. 2024 йилнинг ўзида эса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар томонидан 405 та ЙТҲ содир этилган. Бу жиддий эътирозларга сабаб бўлиб, жазони кучайтириш талаби ошиб бормоқда.
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил этиш учун тадбиркорлардан янги аризалар қабул қилишини маълум қилди. Бироқ 1 миллион доллар захира талаби ҳали ҳам сақланиб қолган.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Марказий Осиё давлатлари учун визасиз режим жорий этишни таклиф қилди. Шу билан бирга, у Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги 101 йиллик чегара муаммоси барҳам топгани, Марказий Осиёда абадий тинчлик ўрнатилганини айтиб ўтди.
Ўзбекистоннинг «Навоийуран» корхонаси Франциянинг Orano корпорацияси билан Жанубий Жонгелди конида уран қазиб олиш бўйича йирик шартнома имзолади. Мутахассислар мазкур ҳамкорликни инвестиция ва технологиялар жалб қилишда муҳим қадам сифатида баҳоламоқда.
Президентлар баҳсли ҳудудлар бўйича келишувни имзолаб, узоқ йиллик зиддиятга чек қўйишди. Бу қадам минтақа барқарорлигига қандай таъсир кўрсатади?
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон етакчилари уч давлат чегарасини аниқлаш бўйича муҳим шартномани имзолашга келишиб олди. 31-март куни Хўжандда имзоланадиган бу ҳужжат йиллар давом этган баҳсларга барҳам бериб, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши айтилмоқда