Юртимиздаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Мусулмонлар идорасига кўра, республикамиз ҳудудларида Қурбон ҳайити намози масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:
Ўзбекистон Афғонистон муваққат ҳукуматини "вақти-соати келганида" тан олади. Ўз навбатида бу жараён халқаро ҳамжамият билан биргаликда амалга оширилишини истайди. Комилов афғон ва ўзбек халқлари асрлар давомида ягона маданий-цивилизация маконида яшаб келганини, тарихий алоқаларни эътибордан четда қолдириб бўлмаслигини қўшимча қилган..
Сенатор Абдураҳим Эркаев Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон одил судлов борасида Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқада қолаётганини айтиб ўтди. Унга кўра, кейинги йиллардаги суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган ишларнинг натижаси кўринмаяпти. Бу ҳолат низоларни ҳал қилишда одил судловга эришиш қийинлиги, суд тизимига ишончнинг сусайиб бораётгани, мурожаатларни кўриб чиқишда адолат ва холислик принциплари аҳоли томонидан сезилмаётганидан далолат беради.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов Ўзбекистон фуқаролари БАА аэропортларида ушлаб турилгани юзасидан изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, айни пайтда ватандошларимизнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев амалдаги етти йиллик президентлик муддати тугагач, 2029 йили президент лавозимини тарк этишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳар қандай давлат президенти Худонинг ердаги сояси эмас, балки оддий халқ хизматкоридир.
Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Al Jazeera'га берган интервьюсида Қозоғистоннинг минтақадаги барқарорлик ва хавфсизлик кафолатчиси эканини маълум қилди. Унга кўра, Қозоғистон ташқи сиёсатини тубдан ўзгартирмоқчи эмас, балки унинг асосий мақсади – йирик давлатлар ва қўшнилар билан мувозанатни сақлаш, шу билан бирга миллий манфаатларни ҳам ҳимоя қилишдир.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон янги конституция тайёрлаш учун 10 нафар ҳуқуқшуносдан иборат жамоа иш бошлаганини билдирди. У "янги конституция – шахсий манфаадорлик эмас, балки миллий масала экани"га урғу берган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сайтида маълум қилинишича, 2025 йил январь–март ойларида Ўзбекистон давлат қарзи 2,2 млрд долларга кўпайиб, 42,4 млрд доллардан ошган. Шундан ташқи қарз 35,5 млрд долларни, ички қарз 6,9 млрд долларни ташкил этди.
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Ички ишлар бўлимининг уч нафар ходими ҳибсга олинган ватандошларнинг соқолларини куйдириб, дубинка билан калтаклаган ҳамда электрошок билан қийноққа солган.
Хитой Шарқий Туркистонда амалга ошираётган жиноятларини яшириш учун "геноцид туризми"ни ривожлантиришга уринмоқда. Бундан ташқари, босқинчи ҳукумат 2030 йилга келиб Шарқий Туркистонга йилига 400 миллиондан ортиқ сайёҳни жалб қилишни ва тахминан бир триллион юанга яқин даромад олишни режалаштирмоқда.