Сув тақчиллиги юқори бўлган ҳудудлардан бири – Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманидаги “Жанубий Сурхон сув омбори”да ҳам 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилади. 

ЎзАнинг хабар беришича, ҳудудда экотуризм мажмуасини қуриш учун 15,7 гектар майдон ажратилган. 

Йирик сув омборидаги экотуризм масканида коттеж уйлар, бассейн, автотураргоҳ ва автомобилларни ювиш шохобчалари,  савдо, умумий овқатланиш ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш нуқталари, сув усти айвонлари қад ростлайди. 

Олдинроқ, пойтахт аҳолисини сув билан таъминлайдиган Чорвоқ сув омбори этагидаги 577 гектар ер майдони "See breeze Uzbekistan" МЧЖ га 25 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилганди. Бу ҳудудда йирик сайёҳлик мажмуаси қурилмоқда. Экологлар бу иншоотнинг қурилиши табиатга зиён етказишидан огоҳлантирганди.

Мавзуга алоқадор