Олдинроқ Туркия Бош прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов доирасида 106 нафар гумонланувчи, жумладан Истанбул шаҳар мэри Акром Имомўғли ҳам ҳибсга олингани ҳақида хабар бергандик.

Истанбул шаҳар мэри ва бошқа гумонланувчилар террор ташкилотига ёрдам бериш, жиноий уюшма таркибида порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир этишда гумонланаётгани айтилганди.

Бугун, 20 март куни Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси раҳбари Фахриддин Алтун айрим сиёсий доиралар, айниқса, мухолифат вакиллари ушбу тергов жараёнига мафкуравий босим ўтказишга уринаётганини маълум қилди.  

Бошқарма раҳбари тергов тафсилотларини билмай туриб, мамлакат президентига нисбатан туҳмат қилаётганларни кескин танқид қилиб, буни суд тизимининг мустақиллигига путур етказишга қаратилган провокация деб атаган.  

Шунингдек, у аҳолини расмий манбаларга таяниш ва дезинформациядан эҳтиёт бўлишга чақириб, туркияликлардан тергов жараёнига оид асоссиз хабарларга ишонмасликни сўради.

Мавзуга алоқадор