Тошкентнинг қадимий Ўқчи маҳалласида жойлашган, ҳозирда Tashkent City номи билан танилган ҳудуддаги бир неча йилдан бери ишламай турган, галереяга айлантириб қўйилган тарихий "Орифжонбой" масжиди яна намоз ўқиш учун очилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маълум қилди.

Бироқ ҳозирча масжиднинг таҳоратхонаси йўқ. Қайд этилишича, масжид биноси орқасидаги пулли ҳожатхонада таҳорат олиш имкони бор.

“Қадимий масжиднинг яна ибодат учун очилиши намозхонлар учун яхши қулайлик бўлди. Бунга ҳисса қўшган масъуллардан Аллоҳ рози бўлсин”, - деб ёзади Facebook фойдаланувчиси Мусанниф Адҳам.

“Орифжонбой” масжиди XX аср бошларида Орифжон Маллабоев томонидан модерн услубида барпо этилган. Ушбу бино 2019 йилда Tashkent City лойиҳаси амалга оширилиши доирасида қайта таъмирланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори иловасида келтирилган «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари» Тошкент шаҳрига тегишли бандида «Орифжонбой» масжиди ҳақида маълумот учратиш мумкин[2].

 

Мавзуга алоқадор