Нью-Йоркдаги БМТ штаб-квартирасида Суриянинг яшил, оқ ва қора рангли, учта қизил юлдуз тасвирланган янги байроғи расмий равишда кўтарилди. Ушбу маросимда Суриянинг ташқи ишлар вазири Асад аш-Шайбоний иштирок этди.
Росияда уч ўсмир Егоревскдаги масжидга ўт қўйишда гумонланмоқда. Тергов фикрича, бунгача улар Россияда тақиқланган миллатчи экстремистик гуруҳ — "Миллий-социализм/Оқ куч” га қўшилган.
Фаластин расмийлари жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, зудлик билан инсонпарварлик коридорини очишни талаб қилди. 55 кунлик блокада натижасида 52 нафар фаластинлик очлик ва етарли озиқланишнинг йўқлиги туфайли шаҳид бўлган, уларнинг 50 нафари болалардир.
Россия Қуролли кучлари бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 59 ёшли генерал-лейтенант Ярослав Москалик Москва вилоятининг Балашиха шаҳрида автомобиль портлаши оқибатида ҳалок бўлди.
БААнинг Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқароларидан ташкил топган икки гуруҳ ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда тарқалган хабарларда можаро пичоқбозлик билан якунлангани, натижада гуруҳлардан бирининг етакчиси ҳалок бўлгани айтилган.
Куча тунда Покистон армияси томонидан Жамму ва Кашмирдаги назорат чизиғи бўйлаб Ҳиндистон чегара постларига ўқ узилди. Ўз навбатида, Ҳиндистон аскарлари ҳам жавоб ўқи билан ҳаракат қилган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Ғазога гуманитар ёрдам олиб кириш 50 кундан буён тўлиқ тўхтаганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, исроил очликни фаластинликлар учун жазо ва босим воситаси сифатида қўлламоқда
Испания ҳукумати исроил* оккупацияси билан боғлиқ бўлган Guardian Homeland Security S.A. компанияси билан қиймати 6 миллион евродан ошган ўқ-дорилар етказиб бериш бўйича тузилган шартномани расман бекор қилди. Мазкур битим Испания фуқаролик гвардияси учун 15 миллиондан ортиқ ўқ харид қилишни кўзда тутган эди.
Доналд Трамп Украина бўйича давом этаётган музокаралар самара бермаса, Қўшма Штатлар ушбу жараёндан чиқишни кўриб чиқиши мумкинлигини маълум қилди. Унга кўра, келгуси икки ҳафта ичида муҳим келишувга эришилмаса, Вашингтон музокаралардаги иштирокини тўхтатади.
Покистон ҳукумати Ҳиндистонга очиқ таҳдидлар йўллаб, бу давлат ҳудудидаги минтақалардан бирини “йўқ қилиб ташлаш”га тайёрлигини айтди. “Покистон Ҳиндистон ҳукмронлигини тан олмайди ва ҳеч қачон қўрқитишга бўйсунмайди” — Мудофаа вазирлиги