Миср ҳукумати фаластинликларга ёрдам сифатида маҳаллий фаоллар томонидан ташкил этилган "Сумуд" гуманитар флотилиясининг жўнатилишига тўсқинлик қилмоқда.
Сионист ҳукумат америкаликлар орасида ўзининг ижобий имижини шакллантириш ва ChatGPT каби сунъий интеллект моделларига таъсир ўтказиш мақсадида Clock Tower X LLC компанияси билан 6 миллион долларлик шартнома имзолади. Унга кўра, компания TikTok, Instagram ва YouTube каби платформалар учун Z авлодига мўлжалланган контент ишлаб чиқаради.
Эрон олий раҳнамосининг бош ҳарбий маслаҳатчиси генерал-лейтенант Яҳё Раҳим Сафавий форс давлати ҳам Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида тузилган мудофаа пактига қўшилиши кераклигини билдирди.
Reuters агентлигининг хабар беришича, ёшлар учинчи кундирки тиббиёт ва таълим соҳасидаги коррупция билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш талаби билан кўчаларга чиқишмоқда. Акциялар асосан Работ, Касабланка, Агадир, Танжер ва Ужда шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.
Миср мудофаа вазири Абдул Мажид Сақр икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик янада мустаҳкамланишини маълум қилган. Шунингдек, Африка иттифоқининг Сомалида барқарорликни таъминлаш миссияси (AUSSOM) таркибидаги Миср ҳарбийлари яқин вақт ичида Сомалига юборилишини тасдиқлаган. Олдинроқ, Сомали ва Миср «Аш-Шабоб» жангариларига қарши курашда ҳамкорлик қилишга келишиб олган эди.
Sudan Tribune маълумотларига кўра, БАА томонидан қўллаб-қувватланаётган Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) Шимолий Дарфур ва унинг атрофидаги ҳудудларга йирик ҳужум бошлашни режалаштирмоқда. Маҳаллий қабила етакчилари тинч аҳолини RSF'нинг янги жиноий режаларидан огоҳлантирмоқда.
АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг маълум қилишича, “Толибон” 2024 йилнинг декабридан бери Афғонистон қамоқхонасида сақланаётган америкалик – Амир Амирийни озод қилган. Рубио шу муносабат билан кўрсатган ёрдами учун Қатарга миннатдорлик билдирган.
Кобулда Россия элчиси Дмитрий Жирнов Афғонистон Ислом Амирлиги ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий билан учрашди. Жирнов афғон делегациясининг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича Москва форматининг 7-мажлисида иштирок этишини маълум қилган. Бу Афғонистон учун ушбу форматда тўлақонли аъзо сифатида биринчи марта иштирок этиш бўлиб, мамлакатнинг дипломатик мавқеини мустаҳкамлайди, дейилади хабарда.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо урушига якун ясашга қаратилган режалари эълон қилинди. Al Hadath телеканалининг хабар беришича, ҳужжатга биноан АҚШ босқинчи исроилнинг Ғарбий Соҳилни аннекция қилишига йўл қўймаслик мажбуриятини ҳам олган.
Колумбия президенти Густаво Петронинг визаси бекор қилинди. Қайд қилинишича, Петро Нью-Йорк шаҳрида "фаластинпарастлар намойишида" нутқ сўзлаб, АҚШ ҳарбийларини президент Доналд Трамп буйруқларига бўйсунмасликка чақирган. Олдинроқ, Густаво Петро БМТ минбарида АҚШ ўзининг янги "Гитлер"ини қўллаб-қувватлаётганини билдириб: "Олий ирқ деган нарса йўқ! На Америка, на исроил Худонинг танланган халқи эмас!" деган эди.