Фаластиннинг ҲАМАС қаршилик ҳаракати Ғазо секторида тинчлик ва сулҳ шартларига амал қилиниши устидан назоратни таъминлаш учун Туркия ҳарбий кучларини жойлаштириш ташаббуси билан чиқди. Бироқ босқинчи исроил анклавда ҳар қандай турк ҳарбийларининг иштирокига қатъий равишда қарши чиқмоқда.
Босқинчи исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС қаршилик ҳаракати урушни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод қилиш бўйича музокараларни бошлади. Музокаралар Дональд Трамп ишлаб чиққан 20 моддадан иборат "тинчлик режаси" доирасида амалга ошмоқда. Учрашув АҚШ воситачилигида Қизил денгиз бўйидаги Шарм-аш-Шайх курортида бўлиб ўтяпти.
Сурия мудофаа вазири Абу Касра Сурия ҳукумати ва SDG (Сурия Демократик Кучлари) ўртасида кенг қамровли оташкесимга келишилганини маълум қилди.
Эронда мажбурий ҳижоб ўраш қоидаси бекор қилинди - энди бу ҳар бир аёлнинг шахсий танлови сифатида белгиланмоқда.
PKK (Курдистон ишчилар партияси) террор ташкилоти Сурияда янги провокация уюштирди. Ташкилот жангарилари Ҳалабда тинч аҳоли ва Сурия армиясини нишонга олган.
Афғонистон ҳукумати Америка Қўшма Штатларига “Боғи ором” (Баграм) ҳарбий ҳаво базасини — натижа қандай бўлишидан қатъи назар — ҳеч қачон топширмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “Толибон” сўзчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳид Sky News телеканалига берган эксклюзив интервьюсида айтиб ўтди.
Жума куни тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби эълон қилинади. АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазодаги урушни тўхтатиш ҳамда гаровдагиларни озод қилиш бўйича келишувга эришиш ҳаракатлари орқали мукофотланишдан умид қилмоқда.
Ҳалабнинг шарқий қисмида Сурия армияси бўлинмалари билан курдлар коалицияси – «Сурия демократик кучлари» (СДК) жангарилари ўртасида қонли тўқнашувлар давом этмоқда. Курд томони мамлакатнинг шимолий-шарқида мустақил бошқарув тизимига эга ҳудуд ташкил этилишини истамоқда.
The New York Times ва Сиена университети томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 60% америкалик босқинчи исроил Ғазодаги урушни ҲАМАС барча гаровга олинганларни қўйиб юбормаган тақдирда ҳам тўхтатиши керак, деб ҳисоблайди.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати барча тирик исроиллик гаровдаларни озод қилишга ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг режасига мувофиқ ҳалок бўлганларнинг жасадларини топширишга тайёрлигини маълум қилди.