Саудия Арабистони ҳукумати бир ҳафта ичида яшаш, ишлаш ва чегара хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун 21 049 кишини ҳибсга олди. Расмий хабарга кўра, резидентлик тўғрисидаги қонун талабларини бузган 13209 нафар, чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган 5177 нафар, меҳнат қонунчилигини бузган 2663 нафар шахс қўлга олинган.
Россия бошқарилувчи авиабомбалар ёмғири ва пиёдалар ҳужуми орқали Украина шарқида илгариламоқда. Бир ҳафта ичида 57 кв км украин заминини ўзига қўшиб олди. Тинч аҳоли эвакуация қилинмоқда.
Эрон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлими бўйича тергов доирасида бир неча ўнлаб кишилар, жумладан, мамлакат разведка хизматининг юқори мартабали амалдорларини ҳибсга олди, деб ёзмоқда The New York Times.
Суданда расман очарчилик эълон қилинди. Мамлакатдаги ҳарбий гуруҳлар ўртасида 15 ойдан зиёд вақтдан буён давом этаётган ички урушлар натижасида 48 миллионлик аҳолининг ярмидан кўпи очликдан азият чекмоқда, ҳар 10 минг кишидан икки нафар катта ёшли ёки тўрт бола ҳар куни тўйиб овқатланмаслик ва очликдан вафот этмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 302 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
ҲАМАС ташқи сиёсати раҳбари Холид Машал Ҳаракат сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳаниянинг дафн маросимида улар музокаралар олиб бормаслиги, ён босмаслиги ва Исроилни тан олмаслигини маълум қилди.
Эрон давлат телевидениеси томонидан қилинган баёнотда “Дунё яқин соатларда жуда муҳим ўзгаришларга гувоҳ бўлади”, деган жумлалардан фойдаланилди.
Уруш, бу – уруш... Исмоил Ҳаниянинг ўлими ҲАМАСнинг янги раҳбари масаласини кўтарди. Олдинги икки етакчи, жумладан, асосчиси Шайх Аҳмад Ёсин вафот этди, бири деярли мўъжизавий тарзда тирик қолди. Ҳаракатнинг истиқболларини тушуниш учун нималарни билиш керак.
Июнь ойи охирларида АҚШ Марказий разведка бошқармаси Яқин Шарқ мамлакатларидан бирининг пойтахтида Россия разведка ташкилоти ходимлари билан яширин музокаралар ўтказилгани маълум бўлди. Учрашувда АҚШдаги маҳбуслар, шу жумладан Германияда Зелимхан Ханкошвилини ўлдирганликда айбланган россиялик Вадим Красиковни алмашиш бўйича таклиф муҳокама қилинган.
Исроилнинг Haaretz газетаси ҲАМАС Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши, Байрутда Ҳизбуллоҳ қўмондонларидан бири, Ғазода Иззиддин Ал-Қассам бригадаси раҳбари Муҳаммад ал-Дайф ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар бош вазир Нетаняху исроиллик асирларни озод қилиш фикридан йироқ экани, Исроил минтақада тинчлик ўрнатишни мақсад қилмаётганини англатиши ҳақида ёзди.