Исроил авиацияси Ливанда Ҳизбуллоҳ нуқталарига уюштирган вакуумли бомба ҳужумлари натижасида ҳаракатнинг беш аъзоси ҳалок бўлди. Бунга жавобан Исроил ҳудудига уюштирилган учувчисиз учоқ ҳужумларида эса 17 исроиллик жароҳатланди.
Тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори, узоқ вақтдан бери Ҳасинанинг рақиби ҳисобланган ва "камбағаллар банкири" сифатида танилган 84 ёшли Муҳаммад Юнус Бангладеш ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинланди.
ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги раҳбари Яҳё Синвар Эронда ўлдирилган Исмоил Ҳания ўрнига ташкилот Сиёсий бюроси раиси этиб тайинланди. Яҳё Синвар ким? Айрим муносабатлар.
Нигерия, Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия ва Индонезия Британиядаги фуқароларини мамлакат миқёсида содир бўлаётган тартибсизликлар ҳамда "мусулмонлар ёки рангли одамлар"га қарши ҳужумлар фонида одамлар гавжум жойларга бориш ва саёҳат қилишдан огоҳлантириб, эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилмоқда.
Meta Platforms Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг Facebook ва Instagram аккаунтларидан ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилгани билан боғлиқ контентни ўчириб ташлагани учун узр сўради. Ҳаниянинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирган постлар ўчирилганидан сўнг, Малайзия Meta билан боғланиб, тушунтириш талаб қилди.
10 августдан Тожикистон ва Эрон ўртасида визасиз режим кучга киради. Икки давлатнинг хорижга чиқиш паспортларига эга фуқаролари виза расмийлаштирилган санадан бошлаб 90 кун ичида 30 кунлик муддатга визасиз ташриф буюришлари мумкин бўлади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 305 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Британиянинг Плимут шаҳрида муҳожирлар ва мусулмонларга қарши тартибсизликларни амалга оширган ўта ўнг гуруҳнинг олти нафар аъзоси қўлга олинди. Полиция баёнотига кўра, тўқнашувлар чоғида ирқчиликка қарши параллель ўтказилаётган намойишда радикалларни иштирокчилардан ажратиб турган полиция ходимлари яраланган.
Сўнгги пайтларда Россия компаниялари МДҲдан ташқари мамлакатлардан ишчиларни қидириш бўйича фаоллигини сезиларли даражада оширди. Деярли барчани ҳайратда қолдирган нарса – меҳнат захираларининг ҳатто Африкадан ҳам жалб қилингани! Бундан ташқари, ушбу жараён бир неча йил олдин бошланган ва фақат жадал ривожланмоқда.
ҲАМАСнинг Ғазо шимоли ва марказидаги ҳарбий батальонлари ўн ойлик Исроил ҳужумларига қарамасдан, жанговар салоҳиятининг бир қисмини тиклади. Тегишли маълумотлар Урушни ўрганиш институти, Америка тадбиркорлик институтининг “Критик таҳдидлар” лойиҳаси ва CNN қўшма ҳисоботида келтирилган.