Америкалик машҳур тадбиркор Илон Маскнинг айтишича, АҚШда демократлар ва республикачилар ўртасидаги сунъий қарама-қаршилик ўрнига ҳақиқий халқ овозини акс эттирадиган янги бир партия – ҳақиқий мухолифат ташкил этиш лозим. Маск агар АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан таклиф этилган "Ажойиб қонун лойиҳаси" деб номланган "аҳмоқона харажатлар" ҳақидаги қонун қабул қилинса, эртаси куни бу ишни ўзи амалга оширишини қўшимча қилган.
Хитой Покистонга берган 3,4 миллиард доллар миқдоридаги кредитларини қайтариш муддатини узайтирди. Бу Покистоннинг валюта захираларини 14 миллиард долларгача ошириш имконини беради.
Ушбу ҳалол ресторан шаҳар марказида жойлашгани билан аҳамиятлидир. Овқатланиш муассасаси оилавий форматда ишлайди: бу ерда спиртли ичимликлар таклиф қилинмайди. Лойиҳа асосчиси, тадбиркор Радик Минихановнинг айтишича, ресторан менюсида Қозоғистон, Ўзбекистон, Чеченистон, Татаристон ошхоналарига хос таомлар мавжуд.
Афғонистон Мудофаа вазирлигига тегишли Абдуллоҳ ибн Масъуд номидаги жанговор тайёргарлик марказида 199 нафар Афғонистон фуқароси уч ойлик курсни муваффақиятли якунлади. Курс доирасида танкка қарши гранаталар, миномётлар, M2 пулемёти ва бошқа замонавий қуроллардан фойдаланиш бўйича таълим берилган. Курс битирувчилари учун ўтказилган маросимда бугунги таҳликали замонда динни, ватанни ва қадриятларни ҳимоя қилиш шарафли бурч экани таъкидланган.
АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Эрон уранни бойитиш ва ядровий бомба яратишдан воз кечса, унга 30 миллиард доллар миқдорида ёрдам пули ажратишни муҳокама қиляпти. Пуллар АҚШ ҳисобидан эмас, балки араб давлатлари "чўнтаги"дан сарфланади. Олдинроқ, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мисрлик мавқедоши Абдулфаттоҳ ас-Сисига форс давлати ядровий ва ҳатто оддий қуроллардан ҳам воз кечишга тайёрлигини, фақат бунинг учун АҚШ "Исроил"ни Эронга қўшиб бериши кераклигини айтганди.
Сурия ва Туркиянинг қўшма амалиёти натижасида Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръга нисбатан режалаштирилган суиқасднинг олди олинди. Разведка маълумотларига кўра, ушбу суиқасд ИШИДнинг юқори лавозимдаги аъзоси томонидан ташкиллаштирилган. У аввалроқ, Асад режими қулаган даврда Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" ташкилоти билан яқин алоқада бўлгани айтилмоқда.
Америкалик собиқ дипломат Чарльз Фриманнинг айтишича, Эронга уюштирилган ҳужум аслида "репетиция" эди. Аввалдан асл нишон – Туркия бўлган. Сионистлар Туркияни йўлидан олиб ташлашмаса, олдинга силжий олмасликларини яхши билишади.
Гага шаҳрида бўлиб ўтган саммитда НАТО давлатлари 2035 йилга бориб мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача оширишга келишиб олди. АҚШ президенти Гаагадаги саммитдаги бу қарорни "Европа ва Ғарбий цивилизация учун катта ютуқ" деб атади. Қўшма баёнотда аъзолар турли таҳдидларга, хусусан, Россия ва терроризмга қарши курашда бирлашганликларини таъкидлашган. НАТОнинг 2026 йилги саммити Туркия бўлиши маълум қилинган.
"Террорчиларга бир чақа ҳам йўқ" деб номланган ушбу қонуннинг мақсади – америкалик солиқ тўловчиларнинг пуллари ҳисобидан Афғонистон ҳукуматига тўғридан-тўғри, билвосита ёки учинчи тарафлар орқали маблағ берилмаслигини кафолатлаш. Қонун матнидан: "Агар сиз "Толибон"ни молиялаштираётган бўлсангиз – демак, сиз АҚШнинг дўсти эмассиз", деган кескин баёнот ҳам ўрин олган.
АҚШ қуролли кучлари томонидан Эроннинг ядровий иншоотларига уюштирилган авиаҳужумлар форс давлати ядровий дастуридаги асосий компонентларни йўқ қилолмади. Эътиборлиси, ушбу разведка маълумотлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон ядровий дастури "тўлиқ йўқ қилингани" ҳақидаги баёнотларига тўғри келмайди.