Охирги маълумотларга кўра, Украина қуролли кучлари ҳужумлари оқибатида Россиянинг Курск вилоятида 17 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 140 дан ортиғи жароҳатланган. Яраланганларнинг 75 нафари касалхонага ётқизилган.
ЛДПР депутатлари меҳнат муҳожирларига оилаларини Россияга кўчириб келишини тақиқлашни кўзда тутган қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Давлат Думаси вакилининг фикрича, бу ишчи кучи етишмаслиги билан боғлиқ вазиятнинг янада ёмонлашувига олиб келади.
Қоҳира Рафаҳни қайта очиш эвазига Исроилнинг Миср ва Ғазо чегарасини назорат қилишига рози бўлди. Бироқ май ойидан буён Исроил назоратида турган Рафаҳ чегара масканини бошқариш Фаластин маъмуриятига топширишни талаб қилмоқда.
Бангладеш муваққат ҳукумати роҳинжа қочқинларини қўллаб-қувватлашда давом этади, деди мамлакатнинг янги бош вазири, Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус. Шунингдек, у диний таъқиблар таҳдиди туфайли Мьянмани тарк этишга мажбур бўлган қочқинлар муаммосини ҳал қилиш учун халқаро ҳамкорлик зарурлигини таъкидлади.
Теҳронда Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига жавоб тариқасида, Эрон Исроилга қарши тарихда илк марта тўлақонли ракета ҳужумини амалга ошириши мумкин. Мавжуд хавфни инобатга олган сионистлар аллақачон ўзининг мудофаа тизимини ҳамкор давлатлар ёрдамида янада мустаҳкамламоқда – халқаро муносабатлар бўйича Эуген Дойл таҳлили.
2023 йилда дунёнинг 33 мамлакатда 280 нафар инсонпарварлик ташкилотлари ходимлари ҳалок бўлди. Уларнинг ярмидан кўпи ўтган йилнинг октябрь-декабрь ойларида Ғазо секторида қурбон бўлишган. 2024 йилнинг 7 августга қадар эса 172 нафар ёрдам ходими ҳаётдан кўз юмган.
Россия ҳарбий қўмондонлиги украин армияси босқинини қайтариш учун Украинадаги фронт чизиғидан 5 минг аскардан иборат гуруҳни Курск вилоятига кўчирди. Улар асосан Донецк вилояти ва стратегик аҳамияти камроқ бўлган ҳудудлардан Россияга қайтарилган. Мутахассислар Россияга Украина ҳужумларини бартараф этиш учун камида 20 минг нафар яхши тайёргарликдан ўтган ҳарбийлар кераклигини таъкидламоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 318 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Ўтган йили Европада кузатилган рекорд даражадаги иссиқ ҳаво туфайли 50 мингга яқин киши ҳаётдан кўз юмди. 2023 йилда жазирама билан боғлиқ ўлимлар Грецияда энг юқори даражага етган – ҳар миллион кишига 393 та ўлим, Италияда бу кўрсаткич 209 та, Испанияда 175 тани ташкил этган. Айни пайтда қитъа дунёнинг бошқа қисмларига қараганда тезроқ исимоқда.
Швециянинг Хэррид шаҳри ҳокимлигига ишга кирган мусулмон ходим биринчи иш кунининг ўзидаёқ ишдан бўшатилди. Бунга у билан танишаётган аёлларнинг узатилган қўлларини Ислом қоидаларига мувофиқ тарзда тутишдан бош тортгани сабаб бўлди. Мусулмон ходим ҳокимлик устидан Омбудсманга шикоят киритди. Ариза кўриб чиқилмоқда.