Британиялик профессор Дэвид Миллер 2021 йилда сионизмни “ирқчи, империалистик ва мустамлакачи” деб атаб, у апартеид ва этник тозалашга олиб келишини айтгани учун Бристол университетидан ишдан бўшатилган эди. Британия бандлик трибунали профессорни оқлади ва дискриминацияга қарши қонунлар остида сионизмга қарши академик эркинлик ҳимоя қилиниши керак деган қарорга келди.
Швецияда 2022 ва 2023 йилларда бир неча бор Қуръони каримни ёққан ўта ўнгчи сиёсатчи, “Қаттиқ курс” партияси етакчиси Расмус Палудан этник адоват ва ҳақорат қўзғатишда айбланиб суд қилинмоқда. У ўз хавфсизлигидан қўрқиб, суд жараёнида масофадан қатнашмоқда. Унинг қаердалиги қаттиқ сир тутилмоқда.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари Ливандаги тинчликпарвар кучлар шахсий таркиби ва объектларига ҳурмат кўрсатишни талаб қилди. Аввалроқ Исроил БМТнинг Ливандаги Муваққат кучлари (UNIFIL) объектига ҳужум қилиб, бир қанча тинчликпарвар ҳарбийларни яралаган эди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 375 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Хитой Халқ озодлик армияси Тайван ороли яқинларида кенг қамровли ҳарбий машғулотларни ўтказди. Тайван Мудофаа вазирлиги орол атрофида Хитойнинг 153 та самолёти ва 36 та кемаси қайд этилгани ҳақида хабар берди.
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида ресторанлар учун барча ходимларнинг исм-шарифларини оммага кўринарли жойга жойлаштириш талаби жорий қилинди. Бу эса диний жамоалар ўртасида тез-тез содир бўлиб турадиган можароларда мусулмонларни осонгина нишонга айланишларига хизмат қилади. Айрим ресторанлар мусулмон ходимларининг хавфсизлигини ўйлаб, уларни ишдан бўшатишга мажбур бўлмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 374 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
АҚШнинг Детройт шаҳрида бир эркак келиб чиқиши яманлик бўлган 7 ёшли қизга яқинлашиб, бўғзидан пичоқ тортиб юборди. Қизалоқ жиноятчининг қўлидан қутилиб, уйига қочиб боришга муваффақ бўлган. Полиция қотилликка уриниш бўйича иш очди, жамоатчилик нафратга асосланган жиноят моддаси бўйича тергов юритилишини талаб қилмоқда. Гумонланувчи қўлга олинган.
Ҳизбуллоҳ Исроилнинг Ҳайфа портига учувчисиз учоқ билан муваффақиятли ҳужум қилди. Натижада 4 аскар ўлгани, 67 таси яралангани тасдиқланди. Ҳужум ҳарбийлар кечки овқат вақтида амалга оширилган, Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа ва огоҳлантириш тизимлари ишламаган.
Бу платформалар юқори даражадаги исроиллик амалдорлар ва бошқа фойдаланувчиларга фаластинликларни йўқ қилишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, уларни "чала-одамлар", "ҳайвонлар" ва ундан ҳам ёмони ғайриинсонийлаштириш имконини берди. Бу геноцид риторикаси интернетнинг ноаниқ бурчаклари билан чекланиб қолмади. У жамият стандартлари ва инсон ҳуқуқларига содиқлигини даъво қилаётган платформалар томонидан тарғиб қилинди, кучайтирилди ва эътирозсиз қолдирилди.